UZ

Сўнгги янгиликлар

20:37U-17 Жаҳон чемпионати. Хорватия U-17 - Ўзбекистон U-17 (матнли трансляция)  0 20:30Хорватия - юлдузлар фабрикаси. Бу жамоани 12 йил олдин мағлуб этганмиз  1 19:49"Пахтакор" — "Насаф". Терма жамоадаги ўйинчилар баҳсга бир кун қолганда келишади  6 19:26U-17 ЖЧ. Хорватия — Ўзбекистон ўйини учун ҳамюртларимиз таркиби маълум, Сарсенбаев асосий таркибда  10 18:35Қозоғистон — Бельгия. Таркиблар маълум  9 17:53Суперлига. 21-турнинг қолдирилган ўйинида "Динамо" "Андижон"ни мағлуб этди  32 17:37Жуд Беллингем "Реал"ни тарк этиши мумкин. "Манчестер Сити" катта таклиф тайёрламоқда  3 16:50Зиркзее "Манчестер Юнайтед"ни тарк этиши мумкин  1 16:21Хорватия U-17 бош мураббийи: "Ўзбекистон кучли жамоа. Буни қўрққанимдан эмас, ҳурмат юзасидан айтяпман"  12 15:36Холанд Криштианунинг "абадий" рекордини янгилай оладими? Бунга неча йил талаб этилади?   16 14:44Ўртоқлик ўйини. Ўзбекистон U-23 Вьетнамни мағлуб этди  9 14:24ПСЖ Винисиус учун лойиҳа тайёрламоқда. Парижликлар бразилияликни текинга қўлга киритишмоқчи  5 13:22Гарсия "Реал"дан кетадими?  2 12:04"Манчестер Юнайтед" Онана бўйича қарор қабул қилди  1 11:24АПЛ клублари "Бавария" кўзлаган ўйинчини илиб кетмоқчи  0

Франция 1-лигасида ўйнайдиган футболчи кўприкдан сакраб, ўз жонига қасд қилмоқчи бўлди Янгиликлар

Франция 1-лигасида ўйнайдиган футболчи кўприкдан сакраб, ўз жонига қасд қилмоқчи бўлди

Теглар :  "Ницца"
22 ёшли йигитнинг бундай қарорга келишига севги можароси сабаб бўлган.

"Ницца" футболчиси Алексис Бека Бека ўз жонига қасд қилмоқчи бўлиб, ердан 100 метрдан ортиқ баландликда жойлашган кўприк четидаги тўсиқдан ошиб ўтган ва сакрамоқчи бўлган. Қарийб уч соатлик шовқин-сурондан сўнг ўйинчи қутқариб қолинган.


BFM Nice Cote d'Azur нашрининг хабар беришича, "Ницца" ярим ҳимоячиси жума куни тонгда шаҳардаги А8 автомагистралида жойлашган баландлиги 123 метр бўлган Магнан кўпригига борган ва йўл четидаги тўсиқни ҳатлаб ўтиб, ўзини ерга ташламоқчи бўлган.


Хабарларга кўра, полиция футболчини қутқариш учун воқеа жойига зудлик билан етиб борган. Қарийб уч соатлик уринишдан сўнг Алексис эсон-омон қутқариб қолинган.


Қайд этилишича, Бека Беканинг ўз жонига қасд қилиш фикри севгилиси билан ришталари узилганидан сўнг пайдо бўлган.


Эслатиб ўтамиз, 22 ёшли ярим ҳимоячи ўтган йилнинг ёзида "Ницца" клуби сафига қўшилганди.

Рейтинг: -3   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика