UZ

Сўнгги янгиликлар

19:15Суперлига. "Сўғдиёна" – "Сурхон" (матнли трансляция)  0 18:55"Хоразм" сафарда "Машъал"ни йирик ҳисобда мағлуб этди  3 18:48Кипрда "Кармиотисса" президенти отиб кетилди  0 18:30Суперлига. "Андижон" – "Шўртан" (матнли трансляция)  4 18:25"Вазиятга реал қараш керак, ҳар бир рақибга қарши ўйлаб қўйган режаларимиз бор" — Ислом Исмоилов иштирокидаги матбуот анжумани   6 18:03Нодир Элибоев: "Олдингидек, 1 ёки 2 та ўйинни кутиб яшаётганимиз йўқ. Ҳар бир турда яхши рақобат бор"  0 17:27Манба: Катанец ёрдамчилари ЎФАни судга бермоқчи  25 17:02ФИФА рейтинги янгиланди: Ўзбекистон бир поғона пастлади  12 16:05Ўзбекистон терма жамоаси афсонаси Қозоғистон жамоасини бошқарадими?  11 15:37"Аҳал" ОЧЛ-2'даги уй учрашувини Эронда ўтказади  5 15:16Қозоғистон футзал термаси устози Кака: "Бизда легионерлардан Игита билан Эдсон қолди"  0 14:54Фабио Каннаваро Қаршидаги футбол академияси билан танишди  16 14:32Ўзбекистон Кубоги финалида жамоалар қандай рангдаги либосларда ўйнашига аниқлик киритилди  2 14:14Футзал бўйича Олий лига 4-тур учрашувларига қайси шаҳар мезбонлик қилиши маълум  0 13:59"Олимпик"нинг 11 ўйинлик мағлубиятли серияси якун топган баҳсдан ГАЛЕРЕЯ  0

football.com.ph: Ўзбекистонлик футболчиларни қай даражада ўргандик? Янгиликлар

football.com.ph: Ўзбекистонлик футболчиларни қай даражада ўргандик?

Ўзбекистон Осиёда кучли олтиликка кирувчи терма жамоадир. Шимолий Кореядан учралган 2:4 ҳисобидаги мағлубиятдан сўнг Миржалол Қосимов ўз вазифасидан кетди. Унинг ўрнида Самвел Бабаян иш бошлади.

Биз Сизларга Ўзбекистон миллий терма жамоасидаги асосий футболчилар ҳақида ахборот берамиз:


№ 19. Виталий Денисов (ҳимоячи)

Ўзбекистонлик ҳимоячи топ чемпионатлардан бирида Москванинг "Локомотив" клуби шарафини ҳимоя қилади. Ташқи кўриниши "Барселона" футболчиси Иван Ракитичга ўхшайди. Денисов ўз қанотидан ҳужум уюштиришни яхши уддалайди. Шунингдек, у аутдан тўпни жуда узоққа улоқтириб бера олади.


№ 9. Одил Аҳмедов (Ярим ҳимоячи)

Терма жамоа сардоринининг энергияси жуда кўп. Ўртани ўзига бўйсундириб у ерда эркин ижод қила олади. Айнан унинг рейдидан кейин яманликлар қўполлик ишлатишди ва ўйиндаги ягона гол урилди. 27 ёшда бўлишига қарамай, Россиянинг фахрий ўйинчисига айланиб улгурди. 3 йил давомида "Анжи" сафида фаолият олиб борган футболчи ҳозирда "Краснодар" сафида ҳаракат қиляпти. Ўз пайтида Гусс Хиддинк қўл остида Это'О ва Карлос каби юлдузлар билан бирга тўп тепган.


№ 30. Александр Гейнрих (Ҳужумчи)

Умумий ҳисобда терма жамоада 28та гол урган футболчи Ўзбекистоннинг энг тажрибали ҳужумчиси ҳисобланади. Яман билан ўйинда захирадан майдонга тушиб ўйин тақдирини ҳал қилди. Бир неча йилдан бери Қозоғистон чемпионатида тўп тепяпти.


№ 21. Александр Лобанов (Дарвозабон)

29 ёшли кипернинг бўйи 1.90 метр. "Пахтакор" посбони терма жамоада дебютини ўтказди. У асосий посбон Игнатий Нестеровнинг ўрнига майдонга тушяпти. Унинг имкониятларини яхши биладиган мураббий асосий таркибга нима учун қўяётганини билиш қийин эмас. Боиси мураббий аввал "Пахтакор"да ишлаган.


№ 8. Сервер Жепаров (Ярим ҳимоячи)

Жанубий Кореда тўп тепаётган ҳужумкор ярим ҳимоячи қитъамизнинг совриндор футболчиси ҳисобланади. У икки маротаба "Осиёнинг энг яхши футболчиси" деб топилган. 


№ 10. Сардор Рашидов (Ярим ҳимоячи)

Ўзбекистоннинг Осиё Кубогидаги тўпурари. Яман билан ўйинда Рашидов чап қанотда вингер сифатида тўп тепди. Аммо шу куни ундан омад юз ўгирди. Шунга қарамай, у Шимолий Корея билан бўлган ўйиндан кўра яхшироқ ҳаракат қилди деб айта оламиз.

Кўриб турганингиздек, филиппинлик журналистлар терма жамоамизни зимдан кузатишган ва уларнинг футболчиларимизга берган таърифи тўппа-тўғри. Бугун қизиқ ўйин бўладиган кўринади...


Филиппинликларни тахминий таркиблари қуйидагича кўриниш олди:


Рейтинг: +8   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика