UZ

Сўнгги янгиликлар

12:02Сане "Бавария" қолиш учун маоши қисқариши рози бўлиши керак  0 11:40ПСЖ Нуну Мендеш билан янги шартнома имзолайди  0 11:21Қатар - Ўзбекистон. Бугун ўйинолди матбуот анжумани ва расмий машғулот бор  1 10:42Жек Грилиш АПЛнинг бошқа бир ТОП клубига кўчиб ўтиши мумкин  2 10:00«Реал» ёзда кимлар билан шартнома тузишини аниқлаб олди  4 09:24«Барселона» Левандовскига Германиядан ўринбосар топди  3 08:50Криштиану Роналду навбатдаги соврини қўлга киритган ўз фикрларини билдириб ўтди  6 08:18«Рома»нинг янги мураббийининг номи деярли маълум  15 07:44Остон Ўрунов «Персеполис»дан қимматбаҳо совға олди  8 00:43Мбаппеда бир неча ойдан бери руҳий муаммолар бор (L’Equipe)  14 00:16Тайрелл Маласиа 17 ой деганда майдонга қайтмоқда. У бугун ўринбосарлар сафида футбол ўйнайди  1 23:33Шомуродов, Ашурматов ва Файзуллаев ҳам қўшилди. Ўзбекистон МТЖнинг бугунги машғулотидан ГАЛЕРЕЯ  3 23:19Фрэнк Лэмпард мураббийликка қайтиши мумкин, аммо...  2 22:50Лисандро Мартинес жароҳат сабаб Аргентина терма жамоаси ўйинларида иштирок этмайди  1 22:10Родри "Олтин тўп"да кимларга овоз берган бўларди? Футболчининг ўзи жавоб берди  17

Флорентино Перес катта баёнот берди: "Биз футболни қутқариб қолишни хоҳлаймиз, "Реал" 400 млн евро йўқотди. Биз 2024 йилгача "ўлик" бўламиз" Янгиликлар

Флорентино Перес катта баёнот берди: "Биз футболни қутқариб қолишни хоҳлаймиз, "Реал" 400 млн евро йўқотди. Биз 2024 йилгача "ўлик" бўламиз"

"Реал" президенти ва Европа Суперлигаси раиси Флорентино Перес Мадрид клубининг янги лойиҳа иштирокчиси бўлиш қарори ҳақида гапирди.

"Турнирдан келадиган пулдан бошқа даромад бўлмаганда катта ўйинларни кўпайтириш истаги пайдо бўлади ва Суперлига пандемия туфайли етказилган йўқотишларни камайтиришга ёрдам беради. Кўпроқ йирик ўйинларда ўйнаш орқали кўпроқ пул ишлаш имкониятини топишимиз керак.

Ҳеч қандай фитна уюштирилмади, Италия, Англия ва Испаниянинг йирик клублари ҳозирги ноқулай вазиятда бирор нарса қилишлари керак. Биргина "Реал"нинг ўзи бу мавсумда 400 миллион евро йўқотди.

Бизнинг ҳаётимиз ривожланиб бориши билан футбол ҳам ривожланиши керак. У ҳаётнинг мавжуд ҳақиқатларига мослашиши зарур. Мен бу ерда кўп гапирмайман, аммо футболга бўлган қизиқиш пасая бошлади. Аудитория камаймоқда, аудиовизуал ҳуқуқларнинг ҳам нархи пасаймоқда.

Футбол - ягона глобал спорт тури. Телевидение ўзгариши керак. 16дан 24 ёшгача бўлган инсонлар нега ортиқ футболга қизиқиш билдирмаётганини таҳлил қилиш керак. Кўп бўлмаган миқдордаги ўйинларгина бошқа платформаларга қизиқиш туфайли эътиборни тортмоқда. Бирор нарсани ўзгартириш керак.

Худди шу нарса ўтган асрнинг 50-йилларида содир бўлган. УЕФА ва ФИФА Сантьяго Бернабеу ва Европа чемпионлар Кубогига қарши бўлишган. Ўша пайт у эътиборни тортдими? Кучли жамоалар ўйнашига беринг. Биз буни футбол манфаати учун қиламиз.

Кўраётганларнинг барчаси тўлайди. Айнан шу пул олиб келади. Пул ҳамма учун, агар юқоридагилар пул ишласа, пул ҳаммага кетади, чунки биз футболчилар харид қиламиз ва бир-биримизга ёрдам берамиз.

"Севилья" ҳам Суперлигада ўйнаши мумкин. Беш жамоа спорт принциплари асосида чиқади. Бу очиқ турнир, ёпиқ эмас. Биз спорт принципларига ишонамиз ва жамоалар турнирга кириш учун кураш олиб боришади.

УЕФА ҳам бизни қўллаб-қувватлаши шарт. Агар биз кўпроқ ишласак, бу фақат футбол манфаати учун бўлади. Биз имкон қадар тезроқ бошлашни хоҳлаймиз. ФИФА ва УЕФА билан барчасини муҳокама қилишни режалаштирганмиз.

УЕФА Чемпионлар Лигасининг янги формати борасида ишлади, мен эса барча ҳурмат билан айтаманки, уни тушунмаганман. Биз футболни сақлаб қолмоқчимиз, футболни сақлаб қолиш эса - барчани қутқариш демакдир. Ҳеч ким 200 миллион еврони йўқотмаслик учун келаси 20 йил тинч ўтсин.

Биз ишламаётган моделни ўзгартирмоқчимиз. Ҳеч ким янги моделни тушунмаяптии, 2024 йилгача биз "ўламиз". Клублар миллионлаб евро йўқотишади", - дейди Перес.

Рейтинг: +36   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика