

Футболчининг хизматларига "Реал Овьедо" клуби қизиқиш билдирмоқда. Хамес айни дамда Мексиканинг "Леон" клуби шарафини ҳимоя қилмоқда. Хавбекнинг меҳнат шартномаси декабрь ойида якунланади.
Қайд этилишича, футболчи Ла Лигага қайтишга ижобий қарамоқда. Ярим ҳимоячи Колумбия билан бирга Жаҳон чемпионатига бормоқчи. Хамес Родригес бу мавсум "Леон" сафида 16 та ўйин ўтказиб, учта гол ва иккита ассист қайд этди.



