UZ

Сўнгги янгиликлар

18:40Карвонларга посбон бўлган сарбон билан Париж сари борамиз  2 18:25"Атлетико" Облакни сотишга тайёр  3 17:56Баҳром Вафоев номидаги стадион прожекторлари талаб даражасига етди  2 17:32"Сурхон" собиқ устози "Нефтчи"да иш бошлади  3 17:15Ўзбекистонлик назоратчи Ироқ – Индонезия баҳсида фаолият юритади  1 16:49Ана холос! Испания УEФА ва ФИФА шафелигидаги мусобақалардан четлаштирилиши мумкин  8 16:30U-23 Осиё Кубоги. Ўзбекистон финалда Японияга қарши тўлиқ оқ либосда ўйнайди  11 16:10Модрич афсонавий Ференц Пушкаш рекордини янгилади  4 15:40 "Бунёдкор" академияси тарбияланувчилари Хорватияга боради   0 15:20Ихтиёр Ропиев: "Осиё кубогидаги энг яхши ўйинимиз Эрон билан бўлди"  1 14:59U-23 Осиё Кубоги финалини эронлик ҳакам бошқаради  2 14:33"Челси" "Манчестер Сити" юлдузига кўз тикди  2 14:07Рауль Германиядан таклиф олди  1 13:40"Ўлдирса ҳам ош ўлдирсин". Доҳада Ўзбекистон U-23 терма жамоаси аъзоларига ош берилди  25 13:15Жасур Абдураимов: "Олимпиадага чиққанимиз ортидан рақибларнинг бизга нисбатан ҳурмати ошади"  9

Фарғона вилояти футбол ассоциациясида ҳисобот йиғилиши бўлиб ўтди Янгиликлар

Фарғона вилояти футбол ассоциациясида ҳисобот йиғилиши бўлиб ўтди

Бугун Фарғона шаҳридаги "Футбол маркази" мажмуасининг анжуманлар залида вилоят футбол ассоциациясининг ҳисобот йиғилиши маросими ташкил этилди.

Маросимда Ўзбекистон футбол ассоциацияси Бош котиби Аваз Максумов, Фарғона вилояти жисмоний тарбия ва спорт бошқармаси бошлиғи Муроджон Дадабоев, вилоят футбол ассоциацияси биринчи вице-президенти Носир Отақўзиев, вилоят футбол маҳорати мактаби директори Фарҳод Эргашев ва бошқа мутасадди ташкилотлар вакиллари, футбол мураббийлари ва фахрийлари иштирок этдилар.

Дастлаб маросим иштирокчиларига Фарғона вилояти футбол ассоциацияси томонидан ўтган 2020-йил давомида амалга оширилган ишлар ҳисоботи ўқиб эшиттирилди. Шундан сўнг сўзга чиққан мутасаддилар Фарғонада футбол спорт турини оммавийлигини янада ошириш ва болалар футболини ривожлантириш учун ташкил этилаётган турли мусобақалар хусусида ўз фикр ва мулоҳазаларини билдириб ўтди.

Тадбирнинг якуний қисмида Ўзбекистон футбол ассоциацияси Бош котиби Аваз Максумовга вилоят футбол ассоциациясининг ташаккурномаси ва махсус совғаси топширилди. Шунингдек, ўз ўрнида Аваз Максумов ҳам Ўзбекистон футбол ассоциацияси номидан вилоят футбол ассоциацияси медиа бўлимига футбол учрашувлари ва тадбирларни ёритиб бориш учун замонавий фото ва видео техникаларини тақдим этди.

Бекзод Толибов, Фарғонадан Championat.asia учун махсус.

Рейтинг: +1   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика