

Унда Ўзбекистон U-23 терма жамоаси Японияга қарши баҳс олиб боради.
Чемпион номи аниқланадиган беллашувда футболчиларимиз тўлиқ оқ либосда, дарвозабонимиз эса тўлиқ қора либосда ҳаракатланади.
Финалда расман мезбон бўладиган Япония футболчилари тўлиқ кўк либосда, дарвозабони эса тўлиқ яшил формада тўп тепади.
Эслатиб ўтамиз, учрашув 3 май куни Ўзбекистон вақти билан 20:30 да "Жассим бин Ҳамад" стадионида старт олади.

Финалда футболчиларимизга омад ва зафар ёр бўлишини тилаб қоламиз.


