Ўзбекистонлик назоратчи Ироқ – Индонезия баҳсида фаолият юритади

Sherzod Nurmatov
1 май 2024
Хабарингиз бор, Қатар яшил майдонларида ўтказилаётган U-23 Осиё Кубогида ўзбекистонлик 4 нафар ҳакам ва 1 нафар назоратчи иштирок этмоқда.

Мусобақа 3-ўрини эгасини ҳал қилувчи Ироқ – Индонезия баҳси расмийлари эълон қилинди. Учрашув расмийлари қаторида Ўзбекистон вакили – Владислав Цейтлиннинг ҳам борлигини эътироф этиш лозим. 



Ушбу учрашувда назоратчи саудия арабистонилик Мажид Муҳаммад Ал Шаммари босчилигидаги ҳакамлар жамоасининг ишини баҳолаши кўзда тутилган.

Мазкур баҳс Тошкент вақти билан 2 май куни соат 20:30 да старт олади.


Sherzod NurmatovМуаллиф
Манба: Ўзбекистон футбол ҳакамлари маркази