

"Манчестер Юнайтед" — "Тоттенхэм" 1:1
Голлар: 73 - Брайан Мбемо, 90+2 - Доминик Соланке
“Манчестер Юнайтед”: 1. Сенне Ламменс, 5. Харри Магуайр, 6. Лисандро Мартинес, 23. Люк Шоу (26. Эйден Хевен, 90+5’), 15. Лени Йоро (2. Диогу Далот, 59’), 18. Юри Тилеманс (20. Карлос Балеба, 59’), 8. Бруну Фернандеш, 10. Матеус Кунья (9. Маркус Рэшфорд, 90+5’), 37. Кобби Майну, 16. Амад Диалло (11. Жошуа Зиркзее, 59’), 19. Брайан Мбемо.
Захира: 12. Карл Дарлоу, 17. Андрей Сантос, 7. Мэйсон Маунт, 31. Ши Лэйси.
“Тоттенхэм”: 31. Антонин Кински, 14. Арчи Грей, 6. Ян Паул ван Хекке, 5. Маркос Сенеси (18. Матеуш Фернандеш, 89’), 13. Дестини Удожи (37. Микки ван де Вен, 74’), 16. Сандро Тонали, 20. Муҳаммад Қуддус (22. Омар Мармуш, 66’), 8. Конор Галлахер (10. Жеймс Мэддисон, 74’), 15. Лукас Бергвалль (30. Родриго Бентанкур, 66’), 17. Савиньо, 19. Доминик Соланке.
Захира: 39. Мартин Дубравка, 4. Тосин Адарабиойо, 33. Бен Дэвис, 11. Матис Тель.
Огоҳлантиришлар: 4 - Конор Галлахер, 78 - Ян Паул ван Хекке, 78 - Люк Шоу, 84 - Бруну Фернандеш, 87 - Лисандро Мартинес, 90+6 - Диогу Далот, 90+8 - Арчи Грей
Четлатиш: 78 - Родриго Бентанкур
90+8. Ўйин якунланди.
90+3. Охирги дақиқалар бизга нимани тайёрлаб қўйган экан-а…

90+2. ГОЛ! Ҳисоб тенглашди! Тоналидан ҳаволатиб узатилган тўп Мартинес ва Соланкега тегиб, дарвоза тўридан жой олди.
90. Ўйиннинг асосий вақтига 8 дақиқа қўшиб берилди.
89. Куньядан хавфли зарба кўрдик, аммо дарвозабон тўпни қайтарди.
86. Мбемо бирга-бир вазиятга чиқиб бориб, дарвозага зарба берди, Кински эса тўпни амаллаб қайтарди
84. Сўнгги декада ўтиб бормоқда, буёғига энди “ёнади” ўйин.
79. Ана холос… буёғига фаоллишини кутаётганимиз “Тоттенхэм”нинг ўзи қийин ҳолатда қолмоқда.
78. Шунингдек, яна икки футболчига сариқ карточка кўрсатилди.

78. Қизил карточка! Ҳолат ВАРда кўрилди ва Родригога қизил карточка кўрсатилди.
77. Бентанкур Люк Шоуга бош билан зарба берди, натижада ўзаро жанжал келиб чиқди.
74. Энди “Тоттенхэм” ҳужумлар сонини яна ошириши аниқ!

73. ГОЛ! Мбемо ҳисобни очди! Брайан ўткир бурчакда турган бўлса-да, ерлатиб узоқ бурчакка зарба берди ва гол урди!
69. МЮ ҳимоячиларининг қўпол хатосидан сўнг Савио дарвозага зарба берди, аммо тўп ҳимоячига тегиб, майдонни этди…
65. Удожи дарвозага яқин масофадан зарба берди, аммо ноаниқ кетди.
63. Брунудан ўта кучли зарба кўрдик, аммо ноаниқ бўлди.
62. Зиркзеенинг ўткир бурчакдан тепган тўпи рақиблар томонидан “блокланди”.
58. ван Хеккенинг бош билан берган узатмасидан сўнг тўпни Магуайр яна қайта майдондан ташқарига чиқариб юборди.
55. Тилеманс гол урди, бироқ ундан аввал тўп майдон чизиғини тарк этиб бўлган экан.
53. Бўлим аввали ҳужумлар-у, курашлар билан бошланди. Буёғига ҳам юқори темп сақланишидан умидвормиз!
51. Соланке дарвозага жуда яқин масофадан зарба берди, аммо ноаниқ кетди…
49. Савио чап қанотдан кириб бориб, тўпни марказроққа узатди, Шоу бартараф этди!
46. Иккинчи бўлим бошланди.
45+1. Дастлабки бўлим якунланди.
45. Биринчи бўлимга 1 дақиқа қўшиб берилди.
44. Бўлим якунида зарбалар бўйича кўрсаткич 1 - 7.
44. Бу сафар энди ҳужумда МЮ, рақиб жарима майдончаси томон узатилган тўпни дарвозабон ушлаб олди.
42. Яна “Тоттенхэм” ҳужум, бу сафар Галлахер якуний зарбани бера олмади.
34. МЮдан қарши ҳужум кўрдик, Мбемонинг узатмасидан сўнг Амад дарвоза томон зарба берди, тўпни дарвозабон ушлаб олди.
28. Баҳс асосан майдон марказида кечмоқда.
21. Қуддуснинг МЮ жарима майдончаси ичидан йўллаган зарбаси хавфли, аммо ноаниқ чиқди.
17. Бергваллнинг чамаси 22 метрлардан берган зарбаси ноаниқ бўлди.
13. Яна “Тоттенхэм” олдинда, Галлахернинг узатмасидан сўнг дарвозага зарба йўллайдиган шериги топилмади.
8. Меҳмонлар ҳужумлар сонини оширмоқда, МЮдан ҳозирча айтарли вазият кўрмадик.
3. Ламменс тўпни узатишда хато қилди, Соланке тўпга эга чиқиб, қулай вазиятда зарба берди, бироқ Сенненинг ўзи тўпни қайтарди!
1. Ўйин бошланди.
Ассалому алайкум қадрли футбол ихлосмандлари! Сизларни Англия Премьер лигасининг 6-туридан ўрин олган "Манчестер Юнайтед" — "Тоттенхэм" учрашувининг матнли трансляциясини кузатиб боришга таклиф этамиз!



