Эрон футзал терма жамоаси Бразилияга қарши ўртоқлик учрашуви ўтказмоқчи
30 апр 2024 22:29
Янгиликлар
Эрон футзал терма жамоаси Бразилияга қарши ўртоқлик учрашуви ўтказмоқчи
Футзал бўйича Осиё кубоги соҳиби Эрон терма жамоаси жаҳон чемпионатига тайёргарликни бошлаб юборди.
Форслар Ўзбекистонда ўтказиладиган мундиалга ҳозирлик кўриш мақсадида бир қатор кучли жамоаларга қарши ўртоқлик учрашувлари ўтказишни режалаштирмоқда.
Жумладан, мамлакат футбол федерацияси Бразилия билан музокара олиб бормоқда. Эрон қолган рақибларини қуръа натижасига қараб танламоқчи.
Эслатиб ўтамиз, 2024 йилги жаҳон чемпионати 14 сентябрь — 6 октябрь кунлари Ўзбекистоннинг учта шаҳрида бўлиб ўтади.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Ла Лига. "Реал" ўз уйида "Сельта"га мағлуб бўлди, Гарсия ва Кассерас қизил карточка олди
Месси ўз рекордини янгилашда давом этмоқда
Алонсо кечаги мағлубиятдан сўнг ҳакамни кескин танқид қилди
Ла Лига. "Бетис" ва "Барселона" ўртасидаги ўйинда 8 та гол урилди, Торресдан хет-трик
Фикрлар