UZ

Сўнгги янгиликлар

15:34"Андижон" "Ал Ҳалдия"га қарши қандай рангдаги либосларда ўйнаши маълум  0 15:13"Олтин тўп" соҳиби жароҳатидан фориғ бўлди  0 14:45Стадионни ларзага солган ўша Алибобо Раҳматуллаев ҳозир қаерда?  1 14:22Артета "Арсенал" АПЛда фаворит сифатида кўрилишини истамайди  3 13:54"Ноттингем Форест" янги бош мураббийи номини эълон қилди  1 13:30Лотар Маттеус: "Дунёда Ҳарри Кейндан яхшироқ ҳужумчини кўрмаяпман"  2 13:03МТЖ собиқ дарвозабони, меҳмонда зафар қучган мураббий, дублга эришган ҳужумчи — Суперлигада 25-турнинг энг яхшилари  5 12:30Цигер, Баҳромов, Ашортиа, Абдураҳмонов, Исмоналиев... Суперлига 25-тур рамзий терма жамоаси  0 11:59ПФЛ 17 клуб раҳбарияти иштирокида учрашув ўтказди  5 11:42"Насаф"да нима гаплар?  14 10:42Слот: "Тўртта кетма-кет мағлубият - бу яна бир синов"  3 10:16Дунёнинг энг қиммат таркибга эга жамоалар рўйхати эълон қилинди  16 09:39Гвардиола: "У - мен кўрган энг иқтидорли футболчилардан бири"  3 09:03Романо "Ноттингем Форест"нинг янги бош мураббийи ким бўлишини айтди  4 08:30Кичик Роналду терма жамоага чақирилди  18

Жасур Абдураимов: "Олимпиадага чиққанимиз ортидан рақибларнинг бизга нисбатан ҳурмати ошади" Янгиликлар

Жасур Абдураимов: "Олимпиадага чиққанимиз ортидан рақибларнинг бизга нисбатан ҳурмати ошади"

Бугунги кунда Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоасида фаолият олиб бораётган Жасур Абдураимов Ўзбекистон ОТЖ Париж Олимпиадасига йўлланма олишига муносабатини билдирди.

"Олимпия терма жамоамиз бу мусобақага узоқ вақт тайёрланганди. Йигитларни, мураббийларни фақат олқишлайман. Энг муҳими мураббий айнан ўзимизнинг мураббий олимпиадага олиб чиқди. Тимур ўзи яхши футболчи бўлган, мураббийликда ҳам омади келяпти. Кападзе энг муҳими натижа қила олди. Қолгани иккинчи даражали. Натижа фонида ҳаммаси ортга чекинади. Ҳеч нарса шунчаки бўлиб қолмайди. Кўриниб турибди, йигитлар ғалабага чанқоқ.

Мураббийлар мусобақада ротациялар қилишди. Бунинг натижасида захирада ҳам ўйинни кучайтирадиган йигитлар борлиги яққол намоён бўлди. 3-4 йил ичида футболчилар бир-бирини яхши тушуниб олганди. Олимпиадага чиққанимиз ортидан рақибларнинг бизга нисбатан ҳурмати ошади.

Ўйлайманки, иқтидорларга, маҳаллий мураббийларга янада кўпроқ имконият берилади. Бизнинг футболимиз олдинга силжимоқда. Бу ўз мевасини беришни бошлади",- дейди Жасур Абдураимов.

Рейтинг: +16   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика