UZ

Сўнгги янгиликлар

16:335та гол, 2та пенальти ва битта қизил карточка. Тошкент дербисидан ГАЛЕРЕЯ  0 16:15ЎзФҲМ: "Насаф" дарвозасига тоза пенальти қўйилмаган, "Олимпик"ка эса йўқ пенальти қўйилган, "Андижон" футболчиси 18-дақиқада қизил олиши керак эди  5 15:41ФИНАЛгача...  4 15:1320 ёшли ҳужумчи, 21 ёшли дарвозабон, 22 ёшли ҳимоячи ва 53 ёшли мураббий. Суперлигада 8-турнинг энг яхшилари   4 14:51"Навбаҳор" ва ОКМКдан 2, қолганлардан бир нафардан. Суперлига 8-тур рамзий терма жамоаси  2 13:32Ўз тарихида илк бор финалга чиққан "Аталанта" мағлубиятсиз одимлаётган "Байер"га қарши. Европа лигаси финали учун превью  3 13:10ПФЛ: "Бобур Арена" секторлари ўйин пайти кузатув камералари ёрдамида назорат қилинади  14 12:49Фримпонг: "Мен учун бу финал - орзу"  1 12:13Суперлига. 9-тур учрашувларининг бошланиш вақти маълум  8 11:45Про лига. Бугун 9-турга старт берилади  1 11:25Гвардиола АПЛда 5-марта йил мураббийи бўлди, у фақат Фергюсондан орқада  8 11:00Бир мавсум қурбони: Дарвин Нуньес "Ливерпуль"да ўзини тополмаяпти (мутолаа учун)  4 10:20"Микст зона". Усмонали Исмоналиев: "Локомотив" ҳисобни тенглаштиргани "Бунёдкор"нинг фойдасига ишлади"  0 10:00Ўзбекистонда Евро-2024 мусобақаси қайси телеканалда намойиш этилиши маълум  30 09:34Гранит Жака: "Европа лигаси финалида аутсайдер деган нарса бўлмайди"  1

"Евро-2020 кундалиги". Шотландия — Чехия ҳамда "D" гуруҳидаги ҳолат ҳақида Янгиликлар

"Евро-2020 кундалиги". Шотландия — Чехия ҳамда "D" гуруҳидаги ҳолат ҳақида

Европа чемпионати гуруҳ босқичи учрашувлари давом этмоқда.

Бугун Тошкент вақти билан 18:00 га белгиланган Шотландия — Чехия терма жамоалар ўртасидаги баҳс "D" гуруҳининг 1-турига якун ясаб берди.

Ушбу баҳсдан аввал қайси бири жамоанинг фаворит эканилиги олдиндан айтиб бўлмасди. Ўйин ҳам шунга яраша бўлди. Баҳс аввалиданоқ ҳар икки жамоа ҳам навбати билан ҳужумлар ташкил қилишди. Уларнинг хавфлилиги борасида эса Чехиянинг кўрсаткичи нисбатан яхши эди. 15-дақиқада Чехия футболчиси Патрик Шикнинг чап оёқда берган зарбасидан сўнг Маршалл хавфни бартараф этди. 

1-бўлим ўртасида эса ҳужумлар хавфлилик жиҳатдан бироз тушди. Аммо бўлимнинг охирроғида Чехия терма жамоаси ҳисобни очишга муваффақ бўлди. Яна ўша Патрик Шик ўнг қанотдан етказиб берилган тўпдан сўнг Шик боши билан рақиб дарвозасини ишғол қилди. 

Шу тариқа 1-бўлим ўз ниҳоясига етди. 

Ўйиннинг иккинчи қисмини биринчисида бўлгани каби икки терма жамоа фаоллик билан бошлади. Кетма-кет ҳужумлар ташкил этилди. Ҳатто бир вазиятда Чехия дарвозабони тўпни дарвоза олдидан қайтариб юборди. Аммо учрашувдаги иккинчи голни яна Чехия ва яна ўша Шик урди. Патрик деярли майдон марказидан туриб у рақиб дарвозасини ишғол қилди. 

25 ёшли Чехия ҳужумчиси Евро-2020 доирасида Шотландия дарвозасига ўзининг иккинчи тўпини 49.7 ярд, яъни 45.44 метр масофадан киритди. Бу 1980 йилдан бери Европа чемпионатларидаги рекорддир — ҳеч ким Шикдан узоқроқ масофадан гол урмаган. Маълумот учун, 1980 йилдан олдин ушбу статистика ҳисобланмаган.

Ушбу голдан кейин ўйин темпи янада ошди. Шотландияликлар олдинга ўтишда давом этишди. Аммо уларнинг ҳеч бири самара бермади. Шу тариқа "D" гуруҳидан ўрин олган иккинчи учрашувда ҳам ғолиб номи бўлди.

Мазкур гуруҳда 1-турдан сўнг Чехия терма жамоаси тўплар нисбати эвазига 1-ўринда бормоқда. Англия ҳам 3 очко тўплаган ҳолда 2-ўринни банд этган. Хорватия ҳамда Шотландия терма жамоалари эса 0 очко билан сўнгги ўринда. 

2-тур ўйинлари 18 июнь куни ўтказилади. Тошкент вақти билан соат 21:00 да Хорватия — Чехия учрашув бўлиб ўтса, 00:00 да Англия — Шотландия баҳси бўлиб ўтади.

Муаллиф : Og'abek Samisov
Рейтинг: +2   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика