Эшли Янг: “Пенальти йўқ эди”
11 мар 2019 08:53
Янгиликлар
Эшли Янг: “Пенальти йўқ эди”
МЮ ҳимоячиси Эшли Янг “Арсенал”дан учралган мағлубиятдан сўнг фикрлари билан бўлишди.
“Кўплаб вазиятларни яратганимизни ҳисобга оладиган бўлсак, ҳозирги ҳолат, натижа бизни ранжитмоқда. Бошқа ҳолатда биз буларнинг ўрнини қоплай олган бўлардик, бироқ катта жамоалар хатоларни кечирмайди. Дарвозамизга белгиланган 11 метрлик жарима зарбасига келадиган бўлсак, менимча, пенальти йўқ эди. Бизда кучли жамоавий руҳ борлигини биламан. Биз ҳаммасини мавсум давомида ўзгартира олдик. Энди эса яна олдинга ҳаракат қилиш лозим”, —дейди Янг.
Фикрлар