UZ

Сўнгги янгиликлар

22:50Суперлига. "Навбаҳор" "Бухоро"га йирик ҳисобда ютқазди, "Қўқон-1912" эса "Хоразм" билан дуранг ўйнади  0 22:32Сергей Лушчан: "Ҳассага таянган кампир майдонга чиқса ҳам олтита гол урарди"  17 22:15Ҳаким Фузайлов: "Агар гол урмасак керакли очколарни қўлга кирита олмаймиз"  1 21:44Баҳром Ҳайдаров: "Дуранг бизни ҳам, рақибни ҳам қониқтирмади"  1 21:28Ла Лига. "Реал" тўхтамаяпти, Алонсо жамоаси бешинчи ўйинда ҳам ғалаба қозонди  23 21:15Суперлига. "Нефтчи" марказий тўқнашувда "Динамо"дан устун келди ва пешқадам "Насаф"га анча яқинлашди  78 21:05Бундеслига. "Бавария" меҳмонда "Хоффенхайм"ни қийинчиликсиз таслим этди  3 20:35"Манчестер Юнайтед" — "Челси". Таркиблар маълум  46 20:17"Верона" — "Ювентус". Таркиблар маълум  9 20:12"Бухоро" ўз тарихида биринчи маротаба "Навбаҳор"га 3тадан кўп гол урди   9 19:59Суперлига. "Бухоро" "Навбаҳор" дарвозасига жавобсиз 5 та тўп киритди  97 19:53"Сабаҳ" — "Туран". Раҳмоналиев асосий таркибда  3 19:26Зиданнинг 27 ёшли ўғли Люка спорт фуқаролигини Жазоирга ўзгартирди  0 18:55Суперлига. "Хоразм" ўз уйида "Қўқон-1912" билан дуранг ўйнади  11 18:35АПЛ. "Ливерпуль" Мерсисайд дербисида қийин ғалабага эришди  11

Беларусь чемпионати. "Энергетик-БГУ" мағлубиятга учради, Иминов ва Умаров асосий таркибда майдонга тушди Янгиликлар

Беларусь чемпионати. "Энергетик-БГУ" мағлубиятга учради, Иминов ва Умаров асосий таркибда майдонга тушди

"Энергетик-БГУ" ҳамда "Слуцк" ўртасидаги Беларусь чемпионатининг 23-тур учрашуви воқеаларини ушбу саҳифада кузатиб боринг.

"Энергетик-БГУ" - "Слуцк" 0:2

Голлар: Сасин 58, 70.


УЧРАШУВ ЯКУНЛАНДИ!

90+1. Захирадан ўйинга қўшилган Совпел бош билан "Слуцк" дарвозасини ишғол қилишга уринди, бироқ бу сафар ҳам Брановец сейв ижро этди.

90. Учрашув асосий вақтига 3 дақиқа қўшиб берилди.

87. ЗАРБААА! Юдчидцнинг жуда кучли зарбасидан сўнг "Слуцк" посбони қийинчилик билан тўпни қайтариб қолди.

86. "Энергетик" рақиб жарима майдончаси олдида стандарт вазиятга эга бўлди. Умаровни йиқитишгани учун ҳакам хуштагини чалди.

84. Умаровнинг узатмасидан сўнг Носко дарвозага зарба берди, тўп дарвоза устидан ўтиб кетди.

77. Ҳисоб 0:3 кўринишига келиши мумкин эди, аммо Сасиннинг узатмасини Сердюк голга айлантира олмади.

70. ГОЛ! "Слуцк" футболчиси Сасин яна бир бор рақиб дарвозасини ишғол қилди. Учрашув тақдири ҳал бўлган кўринади.

64. "Энергетик" ҳисобда орқада, аммо мувозанатни тилаш учун тузукроқ ҳужум ташкил эта олмаяпти. "Слуцк" эса биринчи таймдагидан анча сифатли ўйин кўрсатмоқда.

58. ГОЛ! "Слуцк" барибир ҳисобни очишга муваффақ бўлди. Сасин жарима майдончаси ичига кириб, зарба берди ва дарвозани ишғол қилди.

51. Козлов пенальтини голга айлантира олмади.

50. Пенальти! "Слуцк" футболчисини йиқитишди. "Энергетик" дарвозасига 11 метрлик жарима зарбаси белгиланди.

46. Иккинчи бўлим бошланди.

ТАНАФФУС!

42. Иккала жамоа ҳам тартибли ўйин кўрсата олмаяпти, кетма-кет тўп олдиришлар туфайли баҳсда хавфли вазиятлар жуда кам содир бўляпти.

33. ЗАРБААА! Умаровнинг яқин бурчакка берган зарбасини "Слуцк" посбони қайтариб қолди.

31. "Слуцк" чап бурчак байроқчаси олдида жарима зарбаси ишлаб олди. Стандартдан жарима майдончасига ташланган тўпга меҳмон жамоа футболчиси зарба берди, бироқ ноаниқ.

25. Сариқ карточка. Иминов рақибнинг қарши ҳужумини қўполлик билан тўхтатгани учун жазоланди.

23. Ўйин темпи баланд эмас, жамоалар навбатма-навбат ҳужум уюштиришмоқда.

13. Учрашув асосан "Энергетик"нинг кичик устунлиги остида ўтмоқда, аммо "Слуцк" тезкор қарши ҳужумлар орқали рақиб дарвозаси олдида хавф яратмоқда.

6. Умаров чап қанотдан марказроққа сурилиб, дарвоза томон зарба берди. Тўп ҳимоячига тегиб қайтди.

5. "Энергетик" кўк, "Слуцк" эса оқ рангли либосларда ҳаракат қилмоқда.

1. Учрашув бошланди. Эслатиб ўтамиз, "Энергетик" сафидаги икки ўзбекистонлик (Иминов ва Умаров) асосий таркибда ҳаракат қилмоқда.


"Энергетик-БГУ": Макавчик. Бакич, Башилов, Иминов, Мавату, Мирошников, Носко, Шкудрюк, Сокол, Умаров, Юдчидц.

"Слуцк": Брановец, Анюкевич, Гафар, Коанда, Козлов, Поникаров, Рашченя, Русак, Сасин, Семёнов, Велико.

Рейтинг: +2   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика