Эмери Неймарга ёрдам бермоқчи
13 окт 2017 00:25
Янгиликлар
Эмери Неймарга ёрдам бермоқчи
“ПСЖ” бош мураббийи Унаи Эмери жамоаси ҳужумчиси Неймарнинг “Олтин тўп”га даъвогар футболчилар рўйхатига киритилганига ўз муносабатини билдирди.
“У энг яхши бўлишга муносиб. Биз унга ушбу совринни ютишга ёрдам бермоқчимиз. Дунёда жуда кучли футболчилар кўп. Келгусида Неймарга “Олтин тўп” учун доимий даъвогар бўлиши учун қўлдан келган ёрдамни бериш ниятидамиз.
Футболчиларнинг терма жамолардаги ўйинлари якунига етди. Энди улар клублари сафида кейинги ўйинларга ҳозирлик кўришади”, деди Эмери L’Equipe нашрига.
Фикрлар