ЕЧЛ, 5-тур. "C" гуруҳи. "Зенит" Питерда "Бенфика" билан тўқнашади, "Байер" эса "Монако"ни меҳмон қилади
26 ноя 2014 15:14
Янгиликлар
ЕЧЛ, 5-тур. "C" гуруҳи. "Зенит" Питерда "Бенфика" билан тўқнашади, "Байер" эса "Монако"ни меҳмон қилади
"C" гуруҳининг 5-тур учрашувларини "Зенит" - "Бенфика" ўйини бошлаб беради. Питерликлар "Бенфика" билан бўлган биринчи давра беллашувида меҳмонда ишончли ғалабани қўлга киритган эди. Айнан шу ғалаба ҳозирча "Зенит"нинг бу мавсумда чемпионлар лигасидаги ягона ғалабаси бўлиб турибди. Шундан сўнг ўтказилган учта турдан буён "Зенит" рақибларини енга олмай келмоқда. "Зенит" ва "Бенфика" ҳозирда бир хил тўрт очкодан жамғариб, гуруҳда 3-4 ўринларни бўлишиб туришибди. Бу учрашувдаги ғалаба ҳар иккала жамоаси учун анча катта қийматга эга бўлиши аниқ. Мағлубиятга учрайдиган жамоа эса деярли кейинги плей-оффга чиқиш имкониятини йўқотади.
Гуруҳдаги иккинчи ўйин Леверкузенда ўтказилади. Унда "Байер" жамоаси ўз майдонида "Монако" клубини меҳмон қилади. Дуранг натижаси қайд этишни севувчи "Монако" жамоаси ҳозирча биргина ғалабани тантана қилган. Ушбу ютуқ айнан "Байер" билан Францияда кечган ўйинда қўлга киритилган эди. "Байер" ўша мағлубият учун ҳам бугун "Бай Арена"да "Монако"ни мағлуб этиш йўлларини қидириши кутилмоқда.
"Байер" агарда бугун "Монако" устидан ғалаба қозонса, унда "аспиринликлар" расман плей-оффга йўлланма олишади.
"C" гуруҳи.
"Зенит" - "Бенфика" (22:00, "НТВ ПЛЮС Футбол")
"Петровский".
Бош ҳакам: Никола Риццоли (Италия)
"Байер" - "Монако" (00:45, "НТВ ПЛЮС Спорт")
"Бай Арена".
Бош ҳакам: Паоло Тальявенто (Италия)
4-турдан кейинги ҳолат
# Жамоа Ў Ю Д М УГ - ЎГ Т-Н Очк 1 Bayer Leverkusen 4 3 0 1 7 - 3 4 9 2 Monaco 4 1 2 1 1 - 1 0 5 3 Zenit St. Petersburg 4 1 1 2 3 - 4 -1 4 4 Benfica 4 1 1 2 2 - 5 -3 4
Фикрлар