UZ

Сўнгги янгиликлар

15:00Суперлигада қолиш учун ўйин. "Бухоро" - "Хоразм" 0:0 (онлайн натижа)  3 14:55Ротен ЖЧдаги 3 дақиқалик танаффуслар ҳақида: "Футбол – бу бейсбол ёки баскетбол эмас, улар спортимизни ўлдирмоқда"  1 14:25Суперлигада қолиш учун плей-офф. Улар нега бу ерда?  3 13:40Гвардиола "Реал" билан ўйин ҳақида: "Менга "қасос" сўзи ёқмайди. Бу "Ман Сити" учун яхши синов. Агар Мбаппе бўлмаса, Винисиус ёки Родриго бор"  0 13:13"Реал" ва "Барселона" собиқ футболчиси энди Қирғизистон миллий терма жамоасини бошқаради  5 13:00Transfermarkt ва Championat.asia 2025 йилнинг энг яхшиларини аниқлашди   7 12:30"Челси" "Барса" устидан қозонилган 3:0 ҳисобидаги ғалабадан сўнг кетма-кет 4 та ўйинда ғалаба қозона олмади  10 11:48TVCOM'да бугунги тақвим: Ўтиш ўйини, Ҳусанов “Сити” билан Мадридда ва бошқалар  0 11:30Слот Салоҳ билан юзага келган зиддият ҳақида: "Ҳаётда ҳамма хато қилади, аммо ўйинчи хато қилганини тушуняптими? Ташаббус ундан чиқиши керакми ёки мендан?"  2 11:15“Fair-play”ни “Машъал”га беринглар  11 10:46Германия МТЖ аъзоси келажаги борасида бир қарорга келди  1 10:15Европанинг ТОП клуби Рамосга таклиф юборди  4 09:46Кейннинг "Бавария"даги келажаги маълум  0 09:20Флик жамоасининг Чемпионлар Лигасидаги ғалабасига муносабат билдирди  3 08:52Месси навбатдаги совринига эга чиқди  19

ЕЧЛ, 5-тур. "C" гуруҳи. "Зенит" Питерда "Бенфика" билан тўқнашади, "Байер" эса "Монако"ни меҳмон қилади Янгиликлар

ЕЧЛ, 5-тур. "C" гуруҳи. "Зенит" Питерда "Бенфика" билан тўқнашади, "Байер" эса "Монако"ни меҳмон қилади

Бугун Европа чемпионлар лигасининг "C" гурҳида 5-тур беллашувлари давом эттирилади.

"C" гуруҳининг 5-тур учрашувларини "Зенит" - "Бенфика" ўйини бошлаб беради. Питерликлар "Бенфика" билан бўлган биринчи давра беллашувида меҳмонда ишончли ғалабани қўлга киритган эди. Айнан шу ғалаба ҳозирча "Зенит"нинг бу мавсумда чемпионлар лигасидаги ягона ғалабаси бўлиб турибди. Шундан сўнг ўтказилган учта турдан буён "Зенит" рақибларини енга олмай келмоқда. "Зенит" ва "Бенфика" ҳозирда бир хил тўрт очкодан жамғариб, гуруҳда 3-4 ўринларни бўлишиб туришибди. Бу учрашувдаги ғалаба ҳар иккала жамоаси учун анча катта қийматга эга бўлиши аниқ. Мағлубиятга учрайдиган жамоа эса деярли кейинги плей-оффга чиқиш имкониятини йўқотади.  
Гуруҳдаги иккинчи ўйин Леверкузенда ўтказилади. Унда "Байер" жамоаси ўз майдонида "Монако" клубини меҳмон қилади. Дуранг натижаси қайд этишни севувчи "Монако" жамоаси ҳозирча биргина ғалабани тантана қилган. Ушбу ютуқ айнан "Байер" билан Францияда кечган ўйинда қўлга киритилган эди. "Байер" ўша мағлубият учун ҳам бугун "Бай Арена"да "Монако"ни мағлуб этиш йўлларини қидириши кутилмоқда.
"Байер" агарда бугун "Монако" устидан ғалаба қозонса, унда "аспиринликлар" расман плей-оффга йўлланма олишади.


"C" гуруҳи.

"Зенит" - "Бенфика" (22:00, "НТВ ПЛЮС Футбол")

"Петровский".

Бош ҳакам
: Никола Риццоли (Италия)



"Байер" - "Монако" (00:45, "НТВ ПЛЮС Спорт")

"Бай Арена".

Бош ҳакам
: Паоло Тальявенто (Италия)


4-турдан кейинги ҳолат

#ЖамоаЎЮДМУГ - ЎГТ-НОчк
1Bayer Leverkusen43017 - 349
2Monaco41211 - 105
3Zenit St. Petersburg41123 - 4-14
4Benfica41122 - 5-34

Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика