UZ

Сўнгги янгиликлар

23:33Салоҳ "Ливерпул"ни тарк этса, қайси клубларга бориши мумкинлиги маълум бўлди  2 23:12Суперкомпьютер "Арсенал"ни Чемпионлар лигасининг бош фаворити сифатида кўрсатди  3 22:31ЕЧЛ. "Қайрат" "Олимпиакос"га ютқазди  0 22:25ЕЧЛ. "Бавария" – "Спортинг". Таркиблар маълум  1 22:12Лукаку қайтди: олдинда Суперкубок ўйини бор  1 21:53Наҳотки?! "Арсенал" Жезусни қайдномага киритди  4 21:32Слот кетса ўрнига ким асосий даъвогар?  10 21:10Эрон. Остон Ўруновнинг ягона голи "Персеполис"га ғалаба келтирди  1 20:58"Ливерпуль" собиқ ҳимоячиси Ловрен Салоҳнинг ёнини олди  1 20:30"Манчестер Сити"нинг "Реал" билан ўйин учун 21 кишилик таркиби эълон қилинди  5 20:03Эрон чемпионати. "Трактор" "Зоб Оҳан" билан дуранг ўйнади, Ҳамробеков бир бўлим ҳаракат қилди  1 19:41"Хоразм" футзал клуби ташкил этилди  5 19:17Эрон пойтахтида учта йирик стадион қурилади  3 18:38АПЛнинг нархи ошган ва тушган футболчилари: Абдуқодир Ҳусановнинг қиймати қанча?  2 18:12АПЛда футболчиларни жароҳатдан асраш учун янги қоида кучга киради  4

Дўрмонов энди «Ифтихор»да Янгиликлар

Дўрмонов энди «Ифтихор»да

Абдусамад Дўрмонов сўнгги йилларда битта жамоада барқарор ишламаяпти.

Бундай дейишимизнинг боиси сурхондарёлик мураббий ўтган йили «Нефтчи»да ишлаганди. Фарғоналиклар билан хайрлашгач, Абдусамад Чоршанбиевичга Про-лига қатнашчиси Термизнинг  «Сурхон» жамоасидан таклиф тушди. Аммо бу сафар ҳам мураббийга у ерда узоқ вақт ишлаш насиб этмади. Жамоага кейинчалик Дилшод Нуралиев бош мураббий этиб тайинлангач, Дўрмоновларнинг тўнғичи ҳам у ердан кетди. 

Сўнгра ушбу мутахассисга Фарғонанинг «Истиқлол» жамоасидан чорлов бўлди ва  бу клубда ҳам маълум муддат ишлаб юргани ҳақида маълумотга эгамиз. Аммо кеча Олтиариқнинг «Ифтихор» жамоасини бош мураббий сифатида Андижонда ўтган ҳоким кубоги финалига олиб тушди. Эътиборлиси ушбу жамоада иш бошлаганига кўп вақт бўлмаган Абдусамад Дўрмонов ҳоким кубоги-2018 мусобақасининг якунига кўра, «Энг яхши мураббий» деб топилди.

Дўрмоновга янги жамоасида узоқ вақт самарали фаолият юритишини тилаб қоламиз.

Рейтинг: +4   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика