Саудия Арабистони. "Ал Насср" мавсумда илк бор очко йўқотди. Роналду 957-голини урди

Administrator
31 дек 2026, 00:56
"Ал Насср" Саудия чемпионатида бу мавсум илк бор очко йўқотди.

12-тур доирасида "Ал Иттифоқ" меҳмони бўлган Роналду жамоадошлари 2:2 ҳисобидаги дурангга рози бўлишга мажбур бўлишди.  Мезбонлардан ҳар иккала голни "Ливерпуль"даги ўйинлари билан танилган Вейналдум киритди, меҳмонлардан эса Феликс ҳамда Роналду гол урди. 90+3-дақиқада Кингли Коман устунни пойлади, "Ал Насср" катта устунликка эга бўлганига қарамай ғалаба қозона олмади.

Айни пайтда "Ал Насср" жадвалда 31 очко билан пешқадамликни давом эттирмоқда. "Ал Ҳилол" захирадаги ўйинини ютса, орадаги фарқ иккитага қисқаради.


"Ал Иттифоқ" – "Ал Насср" 2:2

Голлар: Вейналдум 16, 80 – Феликс 47, Роналду 67


Ўхшаш янгиликлар


AdministratorМуаллиф
Манба: championat.asia

Сўнгги янгиликлар

Барча ›