Нойер жаҳон чемпионатларидаги дарвозабонлар антирекордини такрорлади

30 июн 2026, 12:31
Германия терма жамоаси дарвозабони Мануэль Нойер жаҳон чемпионатлари тарихида кетма-кет гол ўтказиб юборилган ўйинлар сони бўйича антирекордни такрорлади, деб хабар беради МистерЧип ўзининг Х ижтимоий тармоғидаги саҳифасида.

Дарвозабон ЖЧ-2026 1/16 финали доирасидаги Парагвай билан учрашувда гол ўтказиб юборди. Айни дақиқаларда АҚШда бўлиб ўтаётган ўйинда ҳисоб – 1:1.

10 — Мануэль Нойер (Германия, 2018-2026);

10 — Антонио Карбахаль (Мексика, 1950-1962);

9 — Томас Равелли (Швеция, 1990-1994);

8 — Жан-Мари Пфафф (Бельгия, 1982-1986);

8 — Хорхе Кампос (Мексика, 1994-1998);

8 — Дьюла Грошич (Венгрия, 1954-1958).

Ўхшаш янгиликлар


Манба: МистерЧип

Сўнгги янгиликлар

Барча ›