

Бу ҳақда “Sky Sports” мухбири Флориан Плеттенберг хабар берди.
Манбанинг хабар беришича, 40 ёшли германиялик посбон катта эҳтимол билан 2027 йилнинг ёзида фаолиятини тугатади. Шу билан бирга, дарвозабон жароҳатидан фориғ бўлиб, келаси йилнинг бошида Мюнхен жамоасининг асосий таркибига қайтишни мўлжалламоқда.
"Бавария" раҳбарияти жароҳат сабаб Нойерга босим ўтказмоқчи эмас. У сафга қайтгач, клуб мавсум охиригача унда асосий дарвозабон мақомини сақлаб қолишни режалаштирмоқда. Ёзда эса Йонас Урбиг мюнхенликларнинг биринчи рақамли посбонига айланиши керак.
Эслатиб ўтамиз, Нойер 7 ноябрь куни Бундеслиганинг 9-туридан ўрин олган "Майнц"га қарши ўйинда (2:1) ўнг оёқ кафти пайининг қисман узилиши жароҳатини олиб, танаффус арафасида алмаштирилганди. "Бавария" футболчининг тикланиш муддатини расман эълон қилмаган.
Нойер Мюнхен клуби сафида 2011 йилдан буён ўйнаб келмоқда. У жорий мавсум 9 та ўйинда майдонга тушиб, 4 та баҳсда дарвозаси дахлсизлигини сақлаб қолди. Дарвозабон ҳисобида 13 та Германия чемпионлиги, олтита мамлакат кубоги ва Чемпионлар Лигасидаги иккита ғалаба мавжуд.



