"Ман Сити"га ўтаётган Семеньонинг трансфер суммаси ва маоши маълум
30 дек 2025 23:29
Янгиликлар
"Ман Сити"га ўтаётган Семеньонинг трансфер суммаси ва маоши маълум
"Борнмут"нинг ҳужумкор ярим ҳимоячиси Антуан Семеньо "Манчестер Сити"га ўтиш арафасида турибди. Гана терма жамоасининг 25 ёшли қанот ҳужумчисининг трансфери шу ҳафта амалга ошиши кутилмоқда. Томонлар фақат Антуаннинг 65 миллион фунтга яқин товон пулини тўлаш шартларини, шу жумладан содиқлик бонуси ва агент ҳақини келишиб олишлари керак. "Сити" суммани бир неча тўловга бўлиб, уч йил давомида тўлашни истаяпти.
The Guardian маълумотларига кўра, Семеньонинг маоши беш йиллик шартнома давомида ҳафтасига 150 минг фунт атрофида бўлиб, бунга бонуслар ҳам қўшилади.
Агар Семеньо "Ман Сити"га ўтса, "шаҳарликлар" Оскар Бобб ёки Савиньо билан хайрлашадилар.
Семеньо бу мавсумда АПЛдаги 17 та ўйинда 9 та гол урди ва 3 та гол узатмасини амалга оширди.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Ўзбекистон U-23 терма жамоаси мусобақани ғалаба билан бошланди. Стартда Ливанни енгдик
Алижонов "Пахтакор"да қолиш учун йирик битимни рад этди
Тезкор хабар! Рубен Аморим МЮдан кетди
Расман: Шерзод Насруллаев — "Пахтакор" аъзоси!
Фикрлар