"Замин" — Биринчи лига ғолиби!

Sherzod Nurmatov
28 ноя 2025
Биринчи лигада якуний учрашувлар бўлиб ўтди.

Тошкентнинг "Дўстлик" жамоаси "Каттақўрғон"ни 2:1 ҳисобида ютиб, мусобақани 3-ўринда тугатди. Финал учрашувида эса Тошкентнинг "Замин" жамоаси "БухДУ"ни йирик — 3:0 ҳисобида мағлубиятга учратиб, Биринчи лига ғолибига айланди.

Биринчи лига

3-ўрин учун баҳс

"Каттақўрғон" – "Дўстлик" 1:2

Голлар: Искандар Холмирзаев, 33 (1:0), Сардор Асатиллаев, 43 (1:1), Саидмурод Каримов, 45 (1:2)

Четлатиш: Исломбек Бойсариев, 69 ("Каттақўрғон")


Финал

"Замин" – "БухДУ" 3:0

Голлар: Лазиз Абдурайимов, 69 (1:0), Диёрбек Таиров, 77 (2:0), Али Зулфакар, 90 (3:0)


Sherzod NurmatovМуаллиф
Манба: Championat.asia