UZ

Сўнгги янгиликлар

18:15Каррерас: "Реал"ни бола сифатида тарк этиб, эркак бўлиб қайтдим"  0 17:49Сардор Рашидов катта футболга қайтди  7 17:40Аббос Файзуллаев Туркияга йўл олишга яқин   6 17:23"Мальорка" "Барселона"дан ярим ҳимоячи сотиб олди  1 16:56"Бунёдкор" ҳужумчиси жамоани тарк этди  6 16:35"Реал" футболчиси Вальверде жаҳон рекордини ўрнатди  3 16:07Расман: "Брентфорд" "Ливерпуль" собиқ аъзосини бепул қўлга киритди  1 15:40Тер Штеген уни асосий дарвозабон сифатида кўрмайдиган Фликдан хафа  3 15:12"Манчестер Сити" 1 миллиард фунтлик келишувга эришди!  2 14:50"Навбаҳор" хорижда йиғин олиб боради  0 14:38Гарначо Саудия Арабистони клубига ўтишдан бош тортди  1 14:15"Манчестер Юнайтед" Италия терма жамоаси ҳимоячисини нишонга олди  0 13:48Беннасер ва Адли фаолиятини Саудия Арабистонида давом эттириши мумкин  0 13:21"Нефтчи" кениялик форвардга қизиқмоқда  8 12:58Буну, Кукурелья, Витинья, Палмер... КЖЧ рамзий терма жамоаси  2

«Динамо»нинг янги қароргоҳи Жомбойда, клуб академияси эса Самарқандда қурилади Янгиликлар

«Динамо»нинг янги қароргоҳи Жомбойда, клуб академияси эса Самарқандда қурилади

Теглар :  Динамо
Самарқанд вилояти ҳокими вазифасини бажарувчи Эркинжон Турдимовнинг “Динамо” футбол клуби моддий техник базасини ривожлантириш борасидаги режаларига мувофиқ, клубга янги қароргоҳ қурилиши ҳақида маълум қилинган эди.

Уч кун ичида Самарқанд шаҳри ва шаҳарга яқин туманлардаги спорт базалари кўздан кечирилди. Хусусан, Самарқанд шаҳридаги “Локомотив” спорт қароргоҳи, Мотрид қўрғонидаги футбол базаси, Чархин қўрғонидаги “Динамо” футбол мактаби ва Жомбой туманидаги спорт қароргоҳлари тузилган комиссия томонидан ўрганиб чиқилди.

Ўрганиш жараёнида Самарқанд шаҳридан 15 километр узоқликда, Жомбой тумани ҳудудидага табиат қўйнида жойлашган спорт базаси танланди. Вилоят ҳокими қарорига мувофиқ, ушбу мажмуа қайтадан замонавий тарзда қурилиб, “Динамо” футбол клуби қароргоҳига айлантириладиган бўлди.

Шунингдек, айни дамда махсус ишчи комиссия Самарқанд шаҳрида “Динамо” футбол клуби академиясини қурилишига ер майдони ажратиш масаласида ишлар олиб бормоқда.

Рейтинг: +17   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика