UZ

Сўнгги янгиликлар

18:17Мустақиллик Кубоги-2025 "Uz-Galaxy"да!  0 17:55"Ал Шабаб" "Милан" футболчисини сотиб олади  0 17:33Расман: Постекоглу – "Ноттингем Форест" бош мураббийи!  1 17:16Расман: Ўзбекистон U-23 терма жамоаси Осиё Кубогига чиқди!  21 17:08Ўзбекистон Эрон устидан қийин ғалабага эришиб, CAFA мусобақаси ғолибига айланган ўйиндан ГАЛЕРЕЯ  0 16:56U-23 Осиё Кубоги саралаш босқичи. Ўзбекистон Фаластинни қийинчилик билан мағлуб этди  54 16:36"Бухоро" "Навбаҳор" билан ўйинни уйида ўтказади  2 16:15МТЖ дарвозабонлар мураббийи: "Кападзенинг шартномасини билмайман, аммо мураббийлар штабининг шартномаси ЖЧ-2026 якунига қадар амал қилади"  5 15:47Эрон терма жамоаси мураббийи: "Бош ҳакамнинг қарорлари фақат Эрон зарарига бўлди. Қирғизистон ҳам ҳакамдан жабр кўрганди"  18 15:19Меҳди Тареми: "Ёмон воқеалардан сабоқ олиш сизни ривожлантиради"  14 14:51Тонали Гаттузо ҳақида: "У менга айтган ҳамма нарсани қадрлайман"  2 14:23Ла Лигада август ойининг энг яхши мураббийи маълум  0 13:40"Атлетик" футболчиси антидопинг қоидасини бузгани учун 10 ойга дисквалификация қилинди  2 13:11Инфантино Эрон АҚШдаги ЖЧда қатнашишига кафолат берди  3 12:45Эшитдик-да! "Бунёдкор" "Олимпия" стадионида ўйнайди  9

«Динамо»нинг янги қароргоҳи Жомбойда, клуб академияси эса Самарқандда қурилади Янгиликлар

«Динамо»нинг янги қароргоҳи Жомбойда, клуб академияси эса Самарқандда қурилади

Теглар :  Динамо
Самарқанд вилояти ҳокими вазифасини бажарувчи Эркинжон Турдимовнинг “Динамо” футбол клуби моддий техник базасини ривожлантириш борасидаги режаларига мувофиқ, клубга янги қароргоҳ қурилиши ҳақида маълум қилинган эди.

Уч кун ичида Самарқанд шаҳри ва шаҳарга яқин туманлардаги спорт базалари кўздан кечирилди. Хусусан, Самарқанд шаҳридаги “Локомотив” спорт қароргоҳи, Мотрид қўрғонидаги футбол базаси, Чархин қўрғонидаги “Динамо” футбол мактаби ва Жомбой туманидаги спорт қароргоҳлари тузилган комиссия томонидан ўрганиб чиқилди.

Ўрганиш жараёнида Самарқанд шаҳридан 15 километр узоқликда, Жомбой тумани ҳудудидага табиат қўйнида жойлашган спорт базаси танланди. Вилоят ҳокими қарорига мувофиқ, ушбу мажмуа қайтадан замонавий тарзда қурилиб, “Динамо” футбол клуби қароргоҳига айлантириладиган бўлди.

Шунингдек, айни дамда махсус ишчи комиссия Самарқанд шаҳрида “Динамо” футбол клуби академиясини қурилишига ер майдони ажратиш масаласида ишлар олиб бормоқда.

Рейтинг: +17   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика