UZ

Сўнгги янгиликлар

08:07Ламин Ямаль янги келишув бўйича “Барселона“да қанча ишлаб олиши маълум  0 07:40Хебай собиқ жамоасига қарши ўйин ҳамда кам гол ураётганининг сабаби ҳақида гапирди  0 07:15Пролига. Бугун Олмалиқда ўйин бор  0 02:02Валижон Раҳимов: "Андижон" ўз ўйинини топиб олади"  3 01:50Жавоҳир Сиддиқов: "Насаф" доимий соврин ютмоқда, бу ҳам ёқимли ҳолат"  2 01:32Илҳом Абдуғаниев: "Биргина пенальти барчасини ҳал қилди"  3 01:10Максим Шацких: "Насаф"дан қўрққанимиз йўқ. Истасангиз мени Хави деб атанг, менга фарқи йўқ"  11 00:42Усмонали Исмоналиев: "Иккинчи бўлимда ҳакамлар қандай ишлаганини тушунмадик. Пенальти йўқ эди"  25 00:27Рўзиқул Бердиев: "Биз Суперкубок ва Кубокда хет-трик қилибмиз-ку. Роналду катта эҳтимол билан бизни сотиб олса керак, биз уни эмас"  5 00:14Расман: "Барселона" ва Ямал шартномани узайтирди  4 23:44Абдувоҳид Неъматов: "Кимдир имконият берганида балки, пенальтини тепган бўлардим"  1 23:30Ўзбекистон Суперкубоги. "Насаф" - "Андижон" 1:0  1 23:15Бектемир Абдуманнонов: "Омад биз томонда бўлмади"  7 22:55Шерзод Насруллаев: "Бу ҳали бошланиши, бундай ғалабалар кўпроқ бўлишига ҳаракат қиламиз"  12 22:24Ҳусайн Норчаев: "Совринни ота-онамга бағишлайман"  8

"Динамо" Қозоғистон клубини мағлуб этди Янгиликлар

"Динамо" Қозоғистон клубини мағлуб этди

Теглар :  ДинамоКаспий
Янги мавсум олдидан Тошкентдаги йиғин доирасидаги сўнгги ўртоқлик учрашувини Қозоғистоннинг «Каспий» клубига қарши ўтказган «Динамо» жамоаси Самарқандга ғалаба билан қайтди.

Ўтган мавсумда Қозоғистон Премьер-Лигасига чиқиш учун курашган Актау шаҳрининг «Каспий» клуби Қозоғистон Биринчи Лигасининг етакчи клубларидан бири саналади. Тошкентдаги йиғин доирасида ушбу жамоалар ўзаро ўйинда майдонга тушишди ва қизиқарли кечган баҳсда "Динамо" 1:0 ҳисобида ғалабага эришди.

Учрашувнинг 22-дақиқасида «Динамо» сафида кўрикдан ўтаётган 21 ёшли молдовалик ҳимоячи Раду Рогак томонидан киритилган гол якунда жамоага Қозоғистон клуби устидан ғалаба келтирди, 1:0.

Шу куни жамоа сафида кўрикда бўлган янги футболчилар Фаррух Шотурсунов ва Дамир Низановлар майдонга тушишди.

Бир ҳафта давомида Тошкентда мавсум олди иккинчи йиғинни ўтказган «Динамо» жамоаси ушбу баҳсдан сўнг Самарқандга қайтди.



Назорат учрашуви. Тошкент

24 февраль (жума)

«ДИНАМО» - «КАСПИЙ» (Қозоғистон) – 1:0

Гол:
Раду Рогак, 22.

«Динамо»: Михаил Наумов, Миркомил Локаев, Бунёд Исроилов, Раду Рогак, Илҳом Комилов, Комил Шарофутдинов, Омаджон Тайлоқов, Искандар Холмирзаев, Дамир Низанов, Сардор Сулаймонов, Абдумалик Абдуллаев.

Иккинчи бўлимда майдонга тушганлар: Рустам Тоштурдиев, Ҳакимхон Аъламхонов, Амиржон Сафаров, Асомиддин Маматов, Темур Файзуллаев, Фаррух Шотурсунов.

Олий Лиганинг 1-тури доирасида 3 март куни Бекободда «Металлург» меҳмони бўладиган «Динамо»чилар ўйинга тайёргарликни Самарқанддаги қароргоҳда олиб боришади.

Рейтинг: +7   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика