UZ

Сўнгги янгиликлар

19:10Александр Хомяков: "Очиғи, нима дейишга ҳам ҳайронман"  0 18:49Анри Салоҳ ҳақида: "Ливерпуль"да муаммолар бўлиб турганда ва ўзинг натижа кўрсатмаётган пайтда фақат ўзинг ҳақингда гапириш ярамайди. Мен "Барса"да ўйнамаётганимда буни Пепнинг юзига айтганман, оммага эмас. Жамоани ҳимоя қилиш керак"  7 18:39Александр Ежов: "Ҳақли ғалабага эришдик деб ўйлайман"  2 18:15Погба туя пойгаларига инвестиция киритди: "Спорт бу — спорт, асослари ўхшаш. Дунёдаги энг қиммат туяга эгалик қилишни хоҳлардим"  2 17:40Ван Бастен Салоҳ ҳақида: "Агар Мо шундай муносабат билдираётган бўлса, унинг ақли май қўнғизиникидек экан"  10 17:25Николя Пепе: "Роналду Месси ҳақида жуда кўп гапиради. "Наруто"да ким тинмай валдирайди? Саске. Ким жим юради? Наруто"  24 17:00"Хоразм" Суперлигада қолди, "Бухоро" Нукусга боради  47 16:40Камбэк: "Бавария" ҳимоячиси 262 кун деганда қайтди  0 14:55Ротен ЖЧдаги 3 дақиқалик танаффуслар ҳақида: "Футбол – бу бейсбол ёки баскетбол эмас, улар спортимизни ўлдирмоқда"  4 14:25Суперлигада қолиш учун плей-офф. Улар нега бу ерда?  9 13:40Гвардиола "Реал" билан ўйин ҳақида: "Менга "қасос" сўзи ёқмайди. Бу "Ман Сити" учун яхши синов. Агар Мбаппе бўлмаса, Винисиус ёки Родриго бор"  8 13:13"Реал" ва "Барселона" собиқ футболчиси энди Қирғизистон миллий терма жамоасини бошқаради  8 13:00Transfermarkt ва Championat.asia 2025 йилнинг энг яхшиларини аниқлашди   10 12:30"Челси" "Барса" устидан қозонилган 3:0 ҳисобидаги ғалабадан сўнг кетма-кет 4 та ўйинда ғалаба қозона олмади  15 11:48TVCOM'да бугунги тақвим: Ўтиш ўйини, Ҳусанов “Сити” билан Мадридда ва бошқалар  0

"Динамо" ПФК жамоасида бугундан ойлик-маошлар берилиши бошланди Янгиликлар

"Динамо" ПФК жамоасида бугундан ойлик-маошлар берилиши бошланди

Теглар :  "Динамо"
Ижтимоий тармоқларда "Динамо" ПФК жамоасидаги молиявий вазият ҳамда Самарқанд шаҳридаги стадионларнинг ҳолатига боғлиқ мақолалар эълон қилинди.

Жумладан, интернет нашрларида "Самарқандга футбол керак эмасми?" сарлавҳали мақола чоп этилиб, унда "Динамо" ПФКдаги молиявий ҳолат ва жамоанинг уй стадиони тайёр эмаслиги ҳақида сўз борган.

Шуни маълум қиламизки, жамоа олдидаги муаммолар раҳбарият томонидан бирин-кетин ҳал этилмоқда. "Динамо" ПФК жамоасида бугундан ойлик-маошлар берилиши бошланди.

Шунингдек, "Динамо" марказий ўйингоҳини Суперлига ва халқаро учрашувларни ўтказишга тайёрлаш мақсадида "Nasaf Megastroy" МЧЖ томонидан ишлар амалга оширилмоқда.

Жумладан, футбол майдонига дренаж тизимини ўрнатиш, суғориш тизимини модернизация қилиш ҳамда ёритиш тизимини кучайтириш ва чим қопламасини ётқизиш ишлари бажарилган. Айни вақтда стадионнинг югуриш йўлакларига асфалт ётқизиш ишлари ҳам амалга оширилиб, ишлар якунлаш арафасида.

Самарқанд шаҳридаги "Afrosiyob Arena" стадионини ҳам стандарт ҳолатга келтириш борасида мутасаддилар томонидан тегишли ишлар бошланган.

Рейтинг: +4   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика