UZ

Сўнгги янгиликлар

22:41Бразилия терма жамоаси ва "Милан" собиқ юлдузи Англиядан клуб сотиб олмоқчи  0 22:10"Ўзинг яхшимисан, Ромео?" — Дэвид Бекхэм "Манчестер Юнайтед" ғалабасидан сўнг ўғлининг устидан кулди  2 21:57"Ал Насср" ва "Ал Тавун" ўртасидаги 18-тур баҳси учун таркиблар маълум: Роналду асосий таркибда!  0 21:50РЕКОРД! "Фламенго" "Вест Хэм" футболчисини 41 миллион евродан қимматга сотиб олмоқда  1 21:30Паулу Фонсека "Лион" раҳбариятидан Эндрикни олиб қолишни сўради  1 21:00Флик: "Канселу жамоага яхши мослашяпти"  0 20:23Футзал харитаси: Барча йўллар Жакартага олиб боради  9 19:51Ўзбекистон терма жамоаси Хитой билан жанговар дуранг қайд этди  40 19:25АПЛнинг жорий мавсуми сўнгги йиллардаги энг зерикарлиси бўлмоқда  6 18:52"Кремонезе" дарвозабони ўйиндан кейин стадионда қолиб кетди  1 18:30"Локомотив" легионерининг ҳаётий ҳикояси  6 18:03"Металлург" тажрибали ҳужумчини таркибга қўшиб олади  10 17:38Гвардиола "Манчестер Сити"нинг ЕЧЛдаги ўйини олдидан йўқотишлар рўйхатини очиқлади  7 17:04Мексикада футбол ўйини вақтида 11 нафар одам отиб ўлдирилди  18 16:38Касадо "Барселона"дан кетиши ҳақидаги миш-мишларга муносабат билдирди: "Мен ҳеч қачон таслим бўлмайман"  27

Дилшод Нуралиев - “Сурхон” бош мураббийи Янгиликлар

Дилшод Нуралиев - “Сурхон” бош мураббийи

Жорий мавсум Про-лигада иштирок этувчи Термизнинг “Сурхон” жамоасида яқинда янги раҳбарият ва мураббийлар штаби иш бошлаганди.

Аммо олинган сўнгги маълумотларга қараганда, “Сурхон” футбол клубида бугун яна эътиборга молик ўзгаришлар юз берган.

Гап шундаки, жамоа раислигига Абдуғани Сангинов тайинланган. Ўз вақтида Саросиё туманининг собиқ “Тўпаланг” жамоаси раҳбари сифатида ишлаган Абдуғани Абдураҳмонович эндиликда “Сурхон”ни супер лигага олиб чиқишга уринади. Қизиғи шундаки, янги раҳбарият жамоадаги биринчи иш кунидаёқ бош мураббий масаласини қайтадан кўриб чиқиб, ушбу масъулиятли постга таниқли мутахассис Дилшод Нуралиевни олиб келди. Асосан ёшлар ва ўсмирлар терма жамоаларидаги фаолияти орқали мухлисларга яхши таниш бўлган Нуралиевни бугун клуб раҳбарияти расман жамоа аъзоларига таништириб ўтди.

Бунгача ушбу лавозимда ишлаб келган Абдусамад Дўрмонов ва унинг ёрдамчилари Вали Келдиев, Александр Корнейчукнинг “Сурхон”даги кейинги тақдири сўроқ остида. Жамоа аъзолари душанба куни ўз қароргоҳида йиғилади. Шундан сўнг айрим масалаларга ойдинлик киритилади.


Рейтинг: +24   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика