"Сурхон"нинг собиқ бош мураббийи водий жамоасида иш бошлади

Khoja
17 янв 2026
"Сурхон" билан хайрлашган Февзи Давлетов водий жамоасида иш бошлади.

Мураббий "Қўқон-1912" жамоасининг мураббийлар штабидан жой олган. У эндиликда Андрей Шипиловга "Қўқон-1912" жамоасида ёрдам беради.

Эслатиб ўтамиз, Давлетов 2024-25 йилги мавсумда "Сурхон" бош мураббийи сифатида фаолият олиб борганди.

Маълумот учун, Шипилов ва Давлетов "Металлург" жамоасида ҳам бирга ишлашган.


KhojaМуаллиф
Манба: championat.asia