UZ

Сўнгги янгиликлар

02:04Лига 1. "Ланс" сўнгги дақиқаларда еврокубокдан қуруқ қолди, ПСЖ эса қийинчиликсиз ғалабага эришди  6 01:26"Барселона" янги ўйинчилар билан шартнома имзолай олмайди  3 01:25ЛаЛига. "Вильярреал" - "Реал Мадрид" 4:4  0 01:15ЛаЛига. "Атлетико Мадрид" - "Осасуна" 1:4  0 01:05ЛаЛига. "Барселона" - "Райо Вальекано" 3:0  0 00:50"Барселона" Испания суперкубоги ярим финалида "Атлетик" билан, "Реал" эса "Мальорка" билан ўйнайди  2 00:20Серия А. "Интер" - "Лацио" 1:1  0 00:00Ла Лига. Серлот "Реал"га 4та гол урди, "Барселона"дан йирик ғалаба ва "Атлетико"дан кутилмаган мағлубият  25 23:40Виталий Левченко: "Бугун мағлубиятга лойиқ эмас эдик"  5 23:15АПЛ. "Ливерпуль" - "Вулверхэмптон" 2:0  0 23:14Самвел Бабаян: "Бугунги футбол байрамида биз ғолиб бўлдик. Бундай дербиларда катта бўлганман"  32 23:10АПЛ. "Манчестер Сити" - "Вест Хэм" 3:1  0 23:05АПЛ. "Арсенал" - "Эвертон" 2:1  0 22:47Миржалол Қосимов: "Бугун очиқ футбол гувоҳига айландик"  7 22:40АПЛ. "Челси" - "Борнмут" 2:1  0

Денис Коростиченко: "Самарқандликлар ўз вазиятларидан фойдаланишди, биз эса йўқ" Янгиликлар

Денис Коростиченко: "Самарқандликлар ўз вазиятларидан фойдаланишди, биз эса йўқ"

"Динамо" ҳамда "Локомотив" ўртасидаги Ўзбекистон Кубоги гуруҳ босқичининг 3-тур ўйинидан (3:1) сўнг меҳмон жамоа устози Денис Коростиченко матбуот анжуманида иштирок этди.

Денис Коростиченко: "Биринчи навбатда "Динамо"ни ғалаба билан табриклайман. Ўйин қизиқ ўтди, вазиятлар бўлди. Самарқандликлар ўз вазиятларидан фойдаланишди, биз эса йўқ. Шунга қарамай баҳс ўйин сифати бўйича ёмон ўтмади. Бурчак зарбасидан урилган гол йигитларни бироз "музлатиб" қўйди. Кейин битта тўп киритишга муваффақ бўлдик".

- Жамоа кейинги босқичга чиқиб бўлгани учун Олег Зотеев майдонга тушмадими?

- Олегда "Юниред" билан баҳсдан сўнг жароҳат бор эди. 3 кун даволанди, мураббийлар штаби маслаҳатлашиб, таваккал қилмасликка қарор қилдик. Жумабоев билан вазият ҳам шундай.

- "Динамо" ва "Локомотив" футболчиларида чарчоқ сезилди. Бу иссиқ билан боғлиқми?

 - Иссиқ ҳам таъсир қилгандир. "Динамо" каби барча ўйинларда бор кучимизни ишга солиб, максимал очко тўплашга ҳаракат қилаётганимиз йигитларни бироз холдан тойдиргандир.

- Ўзбекистон Кубоги кейинги босқичида "Локомотив" рақиби қайси жамоа бўлишини хоҳлаяпсиз?

- Аниқ бир клуб билан билан тушиш ҳақида ўйлаётганим йўқ.

- Жамоа олдига кубокда аниқ вазифа қўйиганми?

- Ҳа. Кубокда финалга чиқишни хоҳлаймиз. Биз "Локомотив"миз. Доимо юқорида бўлишни хоҳлаймиз. Ҳозир Про лигада бўлишимиз мумкин, аммо Суперлига даражасидаги жамоаларга қарши тўп тепишни истаймиз.

Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика