

Каталонияликлар Ла Лиганинг молиявий қоидаларига мос келишмаяпти. Бундан ташқари, "кўк-анорранглилар"да ҳали ҳам катта қарзлар бор. Агар клуб Libero компанияси билан келишув бўйича қўшимча маблағларни олмаса, вазият бундан ҳам ёмонлашиб кетади.
"Барселона" фақатгина ўз ўйинчиларини сотибгина янги ўйинчилар билан шартнома имзолаши мумкин. Каталонияликлар биринчи бўлиб сотишни хоҳлаётган ўйинчилардан бири форвард Роберт Левандовскидир.



