Дембеле жароҳат туфайли Франция термаси машғулотларида қатнашмади
24 сен 2022 13:41
Янгиликлар
Дембеле жароҳат туфайли Франция термаси машғулотларида қатнашмади
У Миллатлар Лигасида Данияга қарши ўйинни ўтказиб юбориши мумкин.
Усмон Дембеле Франциянинг навбатдаги ўйинини ўтказиб юбориши эҳтимоли юқори.
Вингер жума кунги машғулотни "Барселона"да болдиридан олган жароҳати сабаб ўтказиб юборди. Унинг Данияга қарши ўйинда иштирок этиши истисно қилинмаяпти, аммо бу сўроқ остида.
Австрияга қарши ўйинда (2:0) Дембеле 11 дақиқани майдонда ўтказди.
Эртага, 25 сентябрь куни Миллатлар Лигасининг 6-туридан ўрин олган Дания ҳамда Франция ўртасидаги учрашув бўлиб ўтади. Ўйин Тошкент вақт билан 23:45 да старт олади.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Расман: Тимур Кападзе — "Навбаҳор" бош мураббийи!
Ла Лига. "Реал" меҳмонда "Жирона"ни мағлуб эта олмади
Месси жаҳон рекордини янгилади
Расмий хабар: Исломбек Исмоилов — "Нефтчи" бош мураббийи
Фикрлар