Де Лигт: "Аякс"дан бошқа орзуимдаги клуб йўқ"
27 май 2019 20:20
Янгиликлар
Де Лигт: "Аякс"дан бошқа орзуимдаги клуб йўқ"
"Аякс" ҳимоячиси ва сардори Маттейс де Лигт келажаги ҳақида гапириб ўтди.
"Келажагим ҳақида кўп гаплар ёзишди, айтишди. Аммо, ҳозиргача бу борада нима юз беришини билмайман. Миш-мишлар мени ақлдан оздирмайди. Мен учун қайси вариант яхшироқлигини тушунишга ҳаракат қиляпман ва ўзим қарор қабул қиламан. Бир қанча клублар менга қизиқишгани рост.
"Аякс"дан бошқа орзуимдаги жамоа йўқ. Доим "Аякс"да ўйнашни орзу қилганман ва буни уддаладим. Клуб билан шартномам бор экан, ҳали ҳам қолиш имкониятим бор", - дея голландиялик ёш истеъдоднинг сўзларини келтирди Goal нашри.

У 2018/19 йилги мавсумда 54та ўйинда майдонга тушиб, 7та гол ва 1та ассистга эришган.
Футболчининг трансфер нархи 70 миллион еврога баҳоланмоқда.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
"Бу ер Роналду Арабистони эмас". Саудиялик таниқли журналист Криштиануни танқид қилди
"Реал" собиқ футболчиси Мессини дунёнинг энг яхши футболчиси, Роналдуни эса иккинчи рақам деб атади
"Негрейра иши": Бош айбланувчи хотирасини йўқотмоқдами?
Туркия Кубоги. Файзуллаев ва Шомуродов гол урган баҳсда "Башакшеҳир" йирик ғалабага эришди
Фикрлар