Маттейс де Лигт: "Фақатгина тен Хаг учун МЮга ўтмаганман. Бу жуда катта клуб"
14 ноя 2024 22:59
Янгиликлар
Маттейс де Лигт: "Фақатгина тен Хаг учун МЮга ўтмаганман. Бу жуда катта клуб"
"Манчестер Юнайтед" ҳимоячиси Маттейс де Лигт манкунианликлар собиқ устози Эрик тен Хагнинг истеъфоси ҳақида гапирди.
"Эрик мени жамоага таклиф қилди, у билан бирга муваффақиятларга эришмоқчи эдим. Бироқ унинг омади келмади. Унинг қўл остидаги кўплаб ўйинларда яхши ўйнадик, бироқ вазиятларимиздан фойдалана олмадик. Ҳаммаси шундай якунланганидан афсусдаман.
Аморим "Спортинг"да яхши ишлади, умид қиламанки, у жамоамизнинг даражасини кўтара олади. У менинг биринчи ёки охирги мураббийим эмас. "Манчестер Юнайтед"га фақатгина Эрик тен Хаг учун ўтмадим. МЮ - дунёнинг энг катта клубларидан бири. Мен шунчаки ўз ишимни қилишим керак. Ўзимни яхши ҳис қиляпман. Шундай давом этаман деган умиддаман", - деди де Лигт.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
"Пахтакор" голи инобатга олинмаган "Бухоро"ни мағлуб этиб, Ўзбекистон кубоги соҳибига айланди
Суперлига. "Насаф" "Навбаҳор" майдонида очко йўқотди
Эксперт ҳакамлар гуруҳи "Пахтакор" ва "Бухоро" учрашувидаги баҳсли вазият юзасидан хулоса берди
Месси МЛСдаги танаффус пайтида Саудия Арабистони клубига ўтмоқчи эди, аммо саудияликлар бунга рози бўлишмаган
Фикрлар