

Бу ҳақда "Ривер Плейт" клубининг X ижтимоий тармоғидаги расмий саҳифаси хабар берди.
Жамоалар ўртасидаги баҳс 19 январь куни "Ривер Плейт"нинг уй стадиони бўлган "Мас Монументаль" аренасида бўлиб ўтади.
Месси 2023 йилдан буён "Интер Майами" шарафини ҳимоя қилиб келмоқда. Унинг клубдаги дебюти 2023 йил 21 июль куни Лига кубоги доирасида "Крус Асуль"га қарши учрашувда бўлиб ўтган. Аргентиналик футболчининг клуб билан шартномаси 2028 йил охирига қадар амал қилади.
Месси Флорида клуби сафида ҳозиргача бир мартадан МЛС кубоги, мунтазам чемпионат ва Лига кубоги ғолиблигини қўлга киритган.



