Линекер Почеттинонинг "Манчестер Юнайтед"даги келажагига шубҳа билдирди: "18 ойдан кейин ҳам у ерда бўлса, ҳайрон қоламан"

13 ноя 2026, 22:58
Англия терма жамоасининг собиқ ҳужумчиси Гари Линекер Маурисио Почеттино "Манчестер Юнайтед"да узоқ вақт ишламайди, деб ҳисобламоқда.

"Менимча, уларда дастлабки натижалар ёмон бўлмаслиги мумкин. Маълум бир вақт давомида жамоа яхши ўйин кўрсатади.

“Манчестер Юнайтед” Почеттино учун катта клуб, номи ҳам жуда машҳур. У бу ерга келади, аммо кейинчалик воқеалар қандай ривожланишидан кўнгли қолиши мумкин. 18 ойдан кейин ҳам у ҳали шу ерда ишлаётган бўлса, ҳайрон қоламан.

Чунки ҳаммаси қайта-қайта такрорланади: охир-оқибат айбдор қилиб мураббийни кўрсатишади. Аммо менинг фикримча, асл муаммолар мураббийдан юқори даражада.

Бу мутахассисларнинг барчаси яхши мураббийлар. Сўнгги 10 йил ичида “Манчестер Юнайтед”да қанчадан-қанча номдор мураббийлар ишлаганига қаранг. Алекс Фергюсон кетганидан бери ўн иккита мураббий алмашдими? Уларнинг барчаси клубни тарк этаётганда, у ерда тартибсизлик ҳукм сураётганини айтади", - деди Линекер The Rest is Football подкастида.

Ўхшаш янгиликлар

Манба: The Rest is Football

Сўнгги янгиликлар

Барча ›