"Аякс" клуби де Лигт ва Мазрауини сотиб олган МЮ ҳақида ўзгача пост қўйди
14 авг 2024 14:18
Янгиликлар
"Аякс" клуби де Лигт ва Мазрауини сотиб олган МЮ ҳақида ўзгача пост қўйди
Кеча "Манчестер Юнайтед" клуби "Бавария"дан Маттейс де Лигт ва Нуссайр Мазрауини сотиб олганидан хабарингиз бор.
Иккала ўйинчи МЮга умумий 60+10 (бонуслар) млн еврога тушди.
"Аякс" клуби матбуот хизмати эса бу воқеликка ажойиб реакция қилди.
Эндиликда "Қизил иблислар" сафида бир пайтлар Эрик тен Хаг билан "Аякс"да бирга ишлаган 5 нафар футболчи бор. булар: Маттейс де Лигт, Нуссайр Мазрауи, Лисандро Мартинес, Антони ва Андре Онана.
Нидерландия клуби матбуот хизмати твиттер (ҳозирги X)даги саҳифасида "Манчестер қизил" деб ёзди ва охирига бир кўзини қисиб турган смайликни қўшиб қўйди.

Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
"Реал" Арбелоанинг дебютида Сегунда клубига мағлуб бўлиб, Испания кубоги билан хайрлашди!
U-23 Осиё Кубоги. Математикага ўрин қолмади: Ўзбекистон Кореяни ютиб, кейинги босқичга чиқди
Альваро Арбелоа "Реал" мураббийлигига келганидан сўнг, Винисиус Жуниор ҳақида гапирди
Эронда вазият кескин: АҚШ ўз фуқароларини мамлакатдан чиқиб кетишга чақирди. Ўзбекистонлик футболчилар тақдири қандай кечади?
Фикрлар