UZ

Сўнгги янгиликлар

15:36Холанд Криштианунинг "абадий" рекордини янгилай оладими? Бунга неча йил талаб этилади?   0 15:31Суперлига. "Динамо" – "Андижон" (матнли трансляция)  0 14:44Ўртоқлик ўйини. Ўзбекистон U-23 Вьетнамни мағлуб этди  0 14:24ПСЖ Винисиус учун лойиҳа тайёрламоқда. Парижликлар бразилияликни текинга қўлга киритишмоқчи  2 13:22Гарсия "Реал"дан кетадими?  2 12:04"Манчестер Юнайтед" Онана бўйича қарор қабул қилди  1 11:24АПЛ клублари "Бавария" кўзлаган ўйинчини илиб кетмоқчи  0 10:49"Барселона"нинг икки нафар футболчиси турк клубига ўтиши мумкин  7 10:22Ҳиндистон Аргентина билан ўртоқлик учрашуви учун катта миқдорда пул тўлайди ва бир нечта шартлар қўяди  16 09:55"Ливерпуль" Салоҳнинг ўринбосарига 200 миллион евро тўлашга тайёр  4 09:27Флорентино Перес муддатидан аввал президентликдан кетмоқчи  18 09:00Миср терма жамоаси собиқ юлдузи кечаги учрашувдан сўнг жамоа бош мураббийини танқид қилди  30 08:32Суперлига. Бугун "Динамо" учинчи ўринга кўтарилиб олиши мумкин  9 08:05Миср терма жамоаси устози кечаги мағлубиятдан сўнг нималар деди?  25 07:39U-17 Жаҳон чемпионати. Бугун нимчорак финал йўлланмаси учун майдонга тушамиз  12

“CAFA U-17 Championship 2025” бошланмоқда Янгиликлар

“CAFA U-17 Championship 2025” бошланмоқда

Бугун Ўрта Осиё мамлакатлари ўртасидаги CAFA U17 мусобақаси старт олади.

Мусобақада Сергей Чигодаев бошчилигидаги Ўзбекистон U16 терма жамоаси иштирок этмоқда. Куни кеча қуръа ташлаш маросими ўтказилди ва иштирокчилар уч нафардан икки гуруҳга бўлинишди. Ўсмирларимиз "А" гуруҳида Қирғиз Республикаси ва Эронлик тенгқурлари билан плей-офф босқичи йўлланмаси учун кураш олиб боришади.



Ўтган йилги мусобақа

Хабарингиз бор, CAFA мусобақалари бир неча йиллардан буён Тожикистон пойтахти Душанбеда ўтказилиб келаётган эди, аммо жорий йилги мусобақа юртимизда ўтказилмоқда. 2024 йилги турнирда ўсмирларимиз Туркманистон ва Эрон терма жамоаларини бир хил 1:0 ҳисобида мағлуб этиб, финалга йўл олишган эди. Финалда баҳсида эса Афғонистонлик ўсмирлар терма жамоамизни 0:1 ҳисобида мағлуб этиб, чемпионликни қўлга киритишган эди.



Бош мураббий қандай фикрда?

Ўсмирлар терма жамоамиз бош мураббийи кечаги матбуот анжуманида мусобақа стартидан аввалги фикрлари билан ўртоқлашди.

"Мусобақада қатнашадиган терма жамоаларни бу ерда кўриб турганимиздан хурсандмиз. CAFA турнири Осиё Кубогига тайёргарлик жараёнида муҳим аҳамият касб этади. Бу нафақат биз балки қолган жамоалар учун ҳам фойдали мусобақа бўлиши табиий. Олдинда бизни қизиқарли ва муросасиз ўйинлар кутмоқда. Ҳамма жамоаларга омад тилаб қоламан",- дейди Сергей Чигодаев.


Таркиб 

Бош мураббий томонидан йиғинга жалб этилган футболчиларнинг рўйхати билан танишинг:

Дарвозабонлар: Олим Шомуратов ("Пахтакор"), Денис Журавлев ("Пахтакор"), Платон Дольский ("Локомотив").

Ҳимоячилар: Абубакир Раҳимов ("Одил Аҳмедов ФА"), Даврон Толқинов ("Оқ-тепа"), Асадбек Абдуалиев ("Пахтакор"), Суннат Ибрагимов ("Пахтакор"), Миржамол Анваров ("Одил Аҳмедов ФА"), Афзал Жумабоев ("Бунёдкор"), Нурмуҳаммад Ўктамов ("Пахтакор"), Муҳаммадазиз Рўзибоев ("Бунёдкор").

Ярим ҳимоячилар: Согинч Марупов ("Наманган ФА"), Амирхон Эркинов ("Одил Аҳмедов ФА"), Фарруҳ Ҳайитмуродов ("Пахтакор"), Ислом Равшанов ("Пахтакор"), Ҳумоюн Синдаров ("Одил Аҳмедов ФА"), Миркомил Муродов ("Бунёдкор"), Ҳусан Отабеков ("Локомотив"), Жаҳонгирмирзо Ўктамбоев ("Бунёдкор"), Одилхон Орифхонов ("Одил Аҳмедов ФА").

Ҳужумчилар: Билол Қурбонов ("Пахтакор"), Суҳроб Садиржонов ("Пахтакор"), Аҳрорбек Равшанбеков ("Андижон ФА"), Лазиз Абдураимов ("Зомин"), Рустам Алиев ("Сурхон").



Чемпионлар издоши

Апрель ойида U17 Осиё чемпионати Саудия Арабистонида ўтказилган эди ва якунда терма жамоамиз олтин медалларни қўлга киритган эди. Исломбек Исмоилов жамоасининг издошлари CAFA мусобақасида иштирок этадиган таркиб бўлади. Улар кейинги йили  U17 Осиё чемпионатида иштирок этишади. Шунингдек, айнан ушбу авлод 2032 йилги Олимпия ўйинлари саралашида иштирок этадиган таркиб ҳисобланади.

Рейтинг: +1   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика