UZ

Сўнгги янгиликлар

17:40Ван Бастен Салоҳ ҳақида: "Агар Мо шундай муносабат билдираётган бўлса, унинг ақли май қўнғизиникидек экан"  4 17:25Николя Пепе: "Роналду Месси ҳақида жуда кўп гапиради. "Наруто"да ким тинмай валдирайди? Саске. Ким жим юради? Наруто"  10 17:00"Хоразм" Суперлигада қолди, "Бухоро" Нукусга боради  42 16:40Камбэк: "Бавария" ҳимоячиси 262 кун деганда қайтди  0 14:55Ротен ЖЧдаги 3 дақиқалик танаффуслар ҳақида: "Футбол – бу бейсбол ёки баскетбол эмас, улар спортимизни ўлдирмоқда"  4 14:25Суперлигада қолиш учун плей-офф. Улар нега бу ерда?  8 13:40Гвардиола "Реал" билан ўйин ҳақида: "Менга "қасос" сўзи ёқмайди. Бу "Ман Сити" учун яхши синов. Агар Мбаппе бўлмаса, Винисиус ёки Родриго бор"  6 13:13"Реал" ва "Барселона" собиқ футболчиси энди Қирғизистон миллий терма жамоасини бошқаради  7 13:00Transfermarkt ва Championat.asia 2025 йилнинг энг яхшиларини аниқлашди   10 12:30"Челси" "Барса" устидан қозонилган 3:0 ҳисобидаги ғалабадан сўнг кетма-кет 4 та ўйинда ғалаба қозона олмади  12 11:48TVCOM'да бугунги тақвим: Ўтиш ўйини, Ҳусанов “Сити” билан Мадридда ва бошқалар  0 11:30Слот Салоҳ билан юзага келган зиддият ҳақида: "Ҳаётда ҳамма хато қилади, аммо ўйинчи хато қилганини тушуняптими? Ташаббус ундан чиқиши керакми ёки мендан?"  3 11:15“Fair-play”ни “Машъал”га беринглар  12 10:46Германия МТЖ аъзоси келажаги борасида бир қарорга келди  1 10:15Европанинг ТОП клуби Рамосга таклиф юборди  4

“Бухоро” стадиони футбол учрашувларини қабул қилишга тайёр Янгиликлар

“Бухоро” стадиони футбол учрашувларини қабул қилишга тайёр

Кеча — 11 апрель ЎзПФЛ ишчи гуруҳи Бухорода бўлиб, марказий стадион ҳолатини ўрганди.

Кейинчалик, Бухоро вилояти ҳокими Ботир Зарипов ЎзПФЛ бош директори Диёр Имомхўжаевни қабул қилиб, “Бухоро” футбол клубидаги муаммолар ва уларнинг ечими борасида суҳбатлашди. Шунингдек, кечга яқин Бухоро нефтни қайта ишлаш заводи раҳбари Акбар Фозилов билан учрашув бўлиб ўтди ва унда клуб келажаги борасида, шу кунгача йўл қўйилган хато ва камчиликлар юзасидан фикр алмашилинди. 

“Бухоро” стадиони майсаси билан боғлиқ муаммолар ҳал бўлавермагач, соҳанинг асл мутахассислари жалб қилинди. Ўрганишлар натижасида дренаж тизими, суғориш механизми ҳамда майса парвариши борасида қатор муаммолар аниқланди. Шундан келиб чиқиб, уларнинг барчаси тўғри йўналишга тушиб олиши учун иш бошланди. Қайд этиш керак, “Бухоро” стадионининг ҳозирги иш билан ўз вақтида “Насаф”, “Навбаҳор каби стадионлар майсаси билан шуғулланган, “Турон”, “Жар” каби стадионлардаги ишларга маслаҳатчи сифатида ёрдам берган мутахассислар шуғулланди. 

Майса 25 апрелга қадар тўла тайёр бўлади. Шундан келиб чиқиб, 29 апрель куни бўлиб ўтадиган Про лига 6-туридаги “Бухоро” — “Хоразм” беллашувини асосий аренада ўтказиш масаласида келишиб олинди. Айни вақтда ҳокимият вакиллари стадионни учрашувга тайёрлаш борасидаги қолган ишларни давом эттирмоқда.

Рейтинг: +13   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика