UZ

Сўнгги янгиликлар

16:39"Эвертон" япониялик ярим ҳимоячини сотиб олмоқчи  0 16:18Расман: Фабио Каннаваро – Ўзбекистон терма жамоаси бош мураббийи!  31 15:52Конте: "Бу йил "Наполи" учун қийин бўлади"  1 15:23Гвардиола: "Умид қиламанки, футболчилар терма жамоадан соғлом қайтишади"  0 14:55"Сўғдиёна" Ғузорда "Шўртан" устидан ғалабани тантана қилган ўйиндан ГАЛЕРЕЯ  0 14:32Флик "Севилья"дан қабул қилиб олинган шармандали мағлубиятдан кейин ўзини ҳимоя қилди  12 14:03"Арсенал" сардорининг жароҳати ҳақида маълумот берди  0 13:35Ўзбекистон ва Озарбайжон мезбонлик қиладиган U-20 Жаҳон чемпионати ҳақида нималарни биламиз?  2 13:1018 ёшида Ўзбекистоннинг энг яхши футболчиси бўлган Александр Гейнрих 41 ёшга тўлди  67 12:44Жордан Пикфорд Дэвид Симэннинг АПЛдаги ютуғини такрорлади  1 12:19Каннаваро Тошкентда   20 12:10Манба: Ўзбекистон Каннаварога Хитойга қараганда 8 баравар юқори маош таклиф қилган  30 11:49Келишилган ўйинлар ва ўйинчиларнинг миллионлаб пул тикишлари аниқланди  3 11:23"Реал" ярим ҳимоячисини сотишга тайёр. У Гвардиолага керак  2 10:46Италия футболининг яна бир афсонасининг ўғли А Серияда дебют қилди  1

"Бунёдкор" - "Насаф" учрашуви меҳмони - Райхон Янгиликлар

"Бунёдкор" - "Насаф" учрашуви меҳмони - Райхон

“Бунёдкор” жамоаси Суперлиганинг 10-тур учрашувида ўз майдонида Қаршининг “Насаф” клубини қабул қилади.

Ушбу ўйин 4 май (жума) куни “Бунёдкор” стадионида соат 18:00да бошланади.
Беллашувдан олдин ҳамда танаффус вақтида, ҳар доимгидек, мухлислар учун ўзбек эстрадаси юлдузлари ижросидаги концерт дастури тақдим этилади. Бу галги меҳмонларимиздан бири – гўзал ва латофатли Райхон Ғаниева.

Шу куни стадионга келган томошабинлардан икки нафари уйларига iPhone8 смартфони билан қайтишга муваффақ бўладилар. Ўзбекистон футбол ассоциацияси ҳамда Ўзбекистон Профессионал футбол лигаси томонидан таъсис этилган совғалар сифатида мухлислар учун лотереяда айнан шу 2та iPhone8 смартфони ўйналади.

Хотира ва қадрлаш куни байрами билан бутун халқимизни табриклаган ҳолда, “Бунёдкор” - “Насаф” учрашувига кириш ишқибозлар учун бепул қилиб белгиланди.

VIP секторига киришни ихтиёр этганлар чипталарни стадион кассаларидан сотиб олишлари мумкин.

Барча футбол ихлосмандларини 4 май куни “Бунёдкор” стадионига, Суперлиганинг юбилей - 10-тур баҳсига чорлаб қоламиз!

“Бунёдкор” МУХЛИСЛАР УЧУН ўйнайди!


Рейтинг: +4   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика