UZ

Сўнгги янгиликлар

12:25Артета МЮ билан ўйиндаги аламли мағлубият ҳақида фикр билдирди  2 11:58Брайан Мбеумо Робин ван Персининг натижасини такрорлади  1 11:29Гаттузо Верраттини Италия терма жамоасига қайтармоқчи  1 10:40Ўзбекистон U-23 терма жамоасининг 2 нафар футболчиси мавсумни Тошкент клубида бошлайди  0 10:20Серхио Рамос "Севилья"ни сотиб олиш ниятида  0 09:55Патрик Виейра: "Арсенал"га етакчи етишмади, Сакадан кутилгани бўлмади"  0 09:28"Сўғдиёна" ярим ҳимоячиси "Металлург"га ўтмоқда  5 09:01“Арсенал”га қарши драматик ғалабадан сўнг Кунья: “Ана шу баҳслар учун бу клубга келганман"  10 08:34Ўзбекистон терма жамоаси бугун Хитой билан ўйнайди  7 08:15Расман: "Хоразм" бразилиялик ярим ҳимоячи билан шартнома имзолади  1 07:48Вадим Абрамов: "ЦСКАни ҳар куни ҳам ютавермаймиз"  7 05:08"Ал Ҳилол" пешқадам бўлишига қарамай, аутсайдер билан баҳсда очко йўқотди  0 04:00А Серия. "Рома" ва "Милан" ўртасидаги баҳсда ғолиб аниқланмади  15 23:59А Серия. "Ювентус" ўз майдонида "Наполи"ни йирик ҳисобда таслим қилди  3 23:43"Арсенал"нинг 13 ўйиндан иборат мағлубиятсиз сериясига МЮ нуқта қўйди  35

"Бунёдкор" Германияни табриклайди Янгиликлар

"Бунёдкор" Германияни табриклайди

“Бунёдкор” футбол клуби Германия терма жамоаси жаҳон чемпиони унвонига сазовор бўлгани муносабати билан ушбу мамлакатнинг Ўзбекистондаги Фавқулодда ва Мухтор элчиси Найнхарт Хёфер-Виссингга табрикнома йўллади.
Унда жумладан шундай дейилган:

Ҳурматли Элчи жаноблари!

Ўзбекистоннинг беш карра чемпиони ва мамлакат кубогининг тўрт бора соҳиби Тошкентнинг “Бунёдкор” футбол клуби Сизга ўз эҳтиромини билдиради ва мамлакатларимиз ўртасида ўзаро манфаатли дўстона алоқаларни ривожлантиришга қўшаётган ҳиссангизни қадрлайди.

Бразилияда якунланган футбол бўйича Жаҳон кубоги учрашувларини сайёрамизда миллиардлаб мухлис қизиқиш билан кузатди. Мусобақада бош совринни Германия миллий терма жамоаси ҳақли равишда қўлга киритди.

Немис футболчилари Португалия, Бразилия, Аргентина каби футболи ривожланган мамлакатлар жамоаларини ишончли тарзда мағлубиятга учратгани таҳсинга лойиқ.

Мирослав Клозе жаҳон чемпионатлари финал босқичларида энг кўп гол урган футболчига айлангани, Мануэль Нойер турнирнинг энг яхши дарвозабони сифатида эътироф этилгани Германия футболининг ютуқлари бежиз эмаслигини тасдиқлаб турибди.

“Бунёдкор” футбол клуби Сизни ва Сиз орқали Германия халқини футбол бўйича жаҳон чемпиони унвони тўртинчи бор қўлга киритилгани билан табриклаб, янги ёрқин муваффақиятлар ёр бўлишини тилаймиз.
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика