UZ

Сўнгги янгиликлар

23:12Тимур Кападзе: "Дуранг адолатли натижа бўлди. Айрим бир футболчилар жамоамизни ёзда тарк этиши мумкин"  1 23:03Муҳсин Низомиддинов: "Бухоро" билан дуранг ўйнаш осон иш эмас"  0 22:42Веско Стешевич: "Менимча, "Навбаҳор" гол урган вазиятда ўйин қоидаси бузилганди"  7 22:25Улуғбек Бакаев: "Ўйин дуранг натижага мос ўтди"  0 22:21Самвел Бабаян: "Бугун ғалабага ўйнамадик. Натижа адолатли бўлди"  24 22:08"Шанба кунидан бошлаб стадиондаги мухлислар сони биттага кўпаяди" – Хави "Барселона" мухлислари билан хайрлашди  5 21:42Суперлига. "Олимпик" – "Андижон" (0:0). Highlights  8 21:25Суперлига. "Олимпик" ва "Андижон" нурсиз дурангга имзо чекди  43 21:10Сафонов кетиши керак, лекин ПСЖга эмас...  2 21:00Суперлига. "Навбаҳор" сўнгги ўриндаги "Металлург" билан дуранг ўйнади  137 20:25ПСЖ Хвича учун 100 млн евро таклиф қилди, бироқ...  1 19:58Про лига. "Бухоро" – "Қўқон-1912" учрашуви нурсиз дуранг билан тугади  13 19:40VAR хатоларидан энг кўп жабр кўрган АПЛ клублари аниқланди  5 19:16"Реал" футболчиси ЕЧЛ финалини ўтказиб юборади  1 18:47"Ньюкасл" ҳужумчисини "Арсенал"га сотишни истамади  2

"Бунёдкор" футбол клубига янги президент тайинланди Янгиликлар

"Бунёдкор" футбол клубига янги президент тайинланди

Теглар :  Бунёдкор
“Бунёдкор” футбол клуби Кузатув кенгашининг йиғилиши бўлиб ўтди.

Унда клуб моддий-техник базасини янада мустаҳкамлаш, мусобақаларда муваффақиятли иштирок этишини таъминлаш ва бошқа бир қатор ташкилий масалалар муҳокама қилинди.

Бундан ташқари ушбу йиғилишда, Кузатув кенгаши аъзолари томонидан клубга янги президент тайинлаш масаласи ҳам кўриб чиқилди ва нафақат Ўзбекистонда, балки Осиёда ҳам ўз номи ва ўрнига эга бўлган “Бунёдкор” футбол клуби раҳбариятида ўзгариш рўй берди.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Бошқарув раиси Меҳриддин Раззоқович Абдуллаев расман “Бунёдкор” футбол клуби президенти этиб тайинланди.

Ўз навбатида, Абдуллаев Меҳриддин Раззоқовичга “Бунёдкор» футбол клуби президенти лавозими даврида катта омад ва зафарлар тилаб, уларнинг раҳбарлиги остида “Бунёдкор” ўзининг шонли тарихи қайтишига, жамоамиз яна чемпионлик учун курашишига, Осиё чемпионлар лигасида яна мунтазам тарзда тўп суришига ишонамиз!

Маълумот учун: Меҳриддин Абдуллаев 1969 йил Бухоро вилояти Жондор туманида туғилган. Мутахассислиги – иқтисодчи, ҳуқуқшунос. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Бухоро вилояти ҳокимлиги, Ўзбекистон миллий банки ва Ўзбекистон Республикаси Ҳисоб палатасида турли раҳбарлик лавозимларида фаолият юритган.

Рейтинг: +5   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика