UZ

Сўнгги янгиликлар

11:20"Бавария" Диасни "Ливерпул"дан катта маблағ эвазига сотиб олишга яқин турибди  0 11:15"Бухоро"нинг тайёргарлиги, янги футболчилар, ёшлар ёхуд Улуғбек Бакаев иккинчи даврада юқорилашга умид қилмоқда   0 10:42"Челси" футболчиси "Ал Насср"га ўтишга яқин  1 10:05Виктор Гёкереш нима учун "Арсенал"ни танлаганини тушунтириб берди  1 09:37Шоҳруз Норхонов иккинчи даврани қайси жамоада бошлаши маълум  5 09:02"Бунёдкор" Качоррининг ўрнига Черногория U-21 терма жамоаси аъзоси билан шартнома имзолайди  5 08:26Файзуллаевнинг "Истанбул Башакшехир"даги маоши маълум  11 07:45ОКМК "Андижон"ни йирик ҳисобда мағлуб этди  13 00:49Шахзод Азмиддинов "Пахтакор" билан хайрлашди  12 00:15Ўзбекистон U-17 терма жамоаси "Чертаново" билан дуранг ўйнади  7 23:57"Реал" Конатени нишонга олди  2 23:28"Пахтакор" бугун Камолиддин Тожиевни бош мураббий этиб тайинлади, аммо унда Про лицензияси йўқ  7 23:14Расман: "Арсенал" Гёкерешни 63,5+10 млн еврога сотиб олди  10 22:58Гёкереш тиббий кўрикдан ўтди ва "Арсенал" билан шартнома имзолади (Фабрицио Романо)  3 22:35Назорат ўйини. "Нефтчи" ФарДУни аяб ўтирмади, Нимели ва Марушичдан дубль  8

Бугун футбол. "Қўқон-1912" - "Бухоро" Янгиликлар

Бугун футбол. "Қўқон-1912" - "Бухоро"

Теглар :  Қўқон-1912Бухоро
Бугун олий лиганинг 12-тур баҳсларига старт берилади. Бугунги ўйинлар орасида марказий баҳс Қўқон шаҳрида кечади. Учрашув 18:00да бошланади.

18:00 - «Қўқон-1912» (Қўқон) – «Бухоро» (Бухоро)
Ҳакамлар
: Ҳ. Рўзиев (Тошкент), О. Абдувасилов (Тошкент), С. Шоюсупов (Тошкент), Ш. Насибуллаев (Наманган)
Назоратчи: Р. Серазетдинов (Тошкент).
ЎзПФЛ вакили: Б. Ҳайдаров.


Ўйиндан нима кутяпмиз? Турнир жадвалида ёнма-ён ўринларда бораётган жамоаларнинг ўзаро қарама-қаршилиги.  "Қўқон-1912" 20 очко билан учинчи, "Бухоро" эса 17 очко билан тўртинчи ўринда бормоқда. Бугун нафақат иккала жамоа, балки ёш мураббийларнинг ҳам ўзаро "тўқнашувига" гувоҳ бўламиз. Мазкур баҳсда ким ғалаба қозониши ҳақида бир нарса дейиш қийин.

Факт: "Қўқон-1912" ўз майдонида фақат битта учрашувда мағлуб бўлган. Нўъмон Ҳасанов шогирдлари 1-турда "Насаф"га ютқазиб қўйишган. Кейинги ўйинларда эса жамоа уч марта ғалаба қозониб, икки бор дуранг ўйнаган. Тўплар нисбати 9-5. Қўқонликлар уй учрашувларида 11 очко тўплаган.

Биласизми? "Қўқон-1912" охирги учта ўйинни дуранг билан якунлади. Энг қизиғи, учаласи ҳам 1:1. "Қўқон-1912" "Пахтакор", "Навбаҳор" ва "Локомотив" билан кечган баҳсларда ғалабага эриша олмади, шунингдек мағлуб бўлмади ҳам.

Факт: "Бухоро" сафардаги иккита беллашувда ғалаба қозонган ва олти очкони қўлга киритган. Тўплар нисбати 6-8. Бу жамоа сафарда ҳали дуранг ўйнамаган, қолаверса учта ўйинда мағлуб бўлган.

Биласизми? "Бухоро" охирги икки ўйиндан бери юта олмаяпти: бир дуранг ва бир мағлубият.  Улуғбек Бақоев шогирдлари сафарда "Пахтакор"га имкониятни бой бериб, уйда "Навбаҳор" билан 3:3 ўйнашди.

Рейтинг: +9   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика