UZ

Сўнгги янгиликлар

20:48САфарда "Пахтакор" — "Қайрат" ўйинида. Бозоров, Мозговой, Тожиев ва Уразбахтин нималар дейишди?  0 20:30"Бавария" — "Хоффенхайм". Таркиблар маълум  3 20:15"Ливерпуль" — "Ман Сити". Таркиблар маълум  16 20:04"Рома" Тоттини техник директор этиб тайинламоқчи. Римликларнинг собиқ сардори клубга қайтишга тайёр  0 19:35Эрон Про лигаси. Ўрунов ва Сергеев ўйнаётган "Персеполис" меҳмонда мағлубиятга учради  3 19:02ОПЛ. "Сабаҳ" ўз уйида йирик ҳисобда ғалаба қозонди ва биринчи ўринни янада мустаҳкамлади, Раҳмоналиевдан гол  4 18:42САфарда. "Хоразм" — "гуч"  1 18:22Туркия Суперлигаси. "Истанбул Башакшехир" меҳмонда ғалабага эришди, Шомуродовдан гол ва Файзуллаевдан ассист  28 17:52Флик мавсум якунида "Барселона"ни тарк этиши мумкин  21 16:47САфарда. "Ғазалкент" Россия клубини ютди, ўйин вақтида мураббийдан интервью олдик  0 15:19САфарда "Қизилқум"да. Асрор Ғофуров, Шохруз Норхонов, Жаба Жигаури ва Акмал Рустамовдан интервью  0 14:35Ўзбекистон Суперкубоги-2026. Чемпионат ва кубок ғолиблари ўртасидаги беллашувга “Бобур Арена” мезбонлик қилади  8 14:22Фарғона вилояти ҳоким кубоги ярим финал ўйинлари бўлиб ўтди  2 14:00САфарда. Тоҳир Кападзе ўғли Тимурнинг қарори, ҳоким билан учрашув, мухлисларга мурожаат...  6 13:36"Челси" Испания терма жамоаси форварди трансфери устида ишламоқда  5

Бугун футбол. "Нефтчи" - "Локомотив" Янгиликлар

Бугун футбол. "Нефтчи" - "Локомотив"

Бугун олий лиганинг 27-тур баҳсларига старт берилади. "Нефтчи" ўз майдонида "Локомотив"ни қабул қилади.

"Локомотив" бу йил ҳам чемпионликка ҳаракат қилмоқда ва катта эҳтимол билан чемпион бўлади ҳам. Чунки олий лига тугашига тўрт тур қолган бир пайтда кимнингдир "Локо"дан ўзиб кетишига ишониш қийин. 

Турнир жадвалида якка пешқадамлик қилаётган "Локомотив" энг яқин таъқибчиси "Насаф"дан етти очкога ўзиб кетган. "Нефтчи" эса 23 очко тўплаб 15-ўринда бормоқда. 

Биласизми? "Нефтчи" иккинчи даврада ҳозирча икки бор ғалабага эришди. Бунда "Обод"га қарши техник ғалабани ҳисобга олмай турамиз. Жамоанинг иккита ғалабаси сафарда "Олмалиқ" ва уйда "Қизилқум" билан кечган баҳсларда қўлга киритилди. 

Бугун ўйин Вадим Абрамов учун ҳам муҳим аҳамияга эга бўлади. Чунки Вадим Карленович бугун фарғоналиклар бош мураббийи сифатида ўзининг собиқ клуби "Локомотив"га қарши ўйин ўтказади. Бу ҳам мухлислар учун қизиқ бўлиши мумкин. 

Факт: "Локомотив" кетма-кет охирги тўрт учрашувда ғалаба қозонди. "Темирйўлчилар" уйда "Пахтакор"га мағлуб бўлишганидан сўнг "Обод", "Навбаҳор", "Қизилқум" ва "Қўқон-1912" клубларидан устун келишди. Қизиғи шундаки, "Локо" охирги уч ўйинда ўз дарвозасидан бирортаям тўп ўтказиб юбормади. 

Ўйинни ким бошқаради? Бугунги учрашувни Владислав Цейтлин бошчилигидаги ҳакамлар бригадаси бошқариб боради. Цейтлин бу йил ҳисобидан шу пайтгача "Нефтчи"нинг бешта ўйинини бошқарган. 

Қизиғи, барча ўйинларни "Нефтчи" сафарда ўтказиб, икки бор дуранг қайд этган ва уч марта мағлуб бўлган. Цейтлин бу мавсум биринчи бор Фарғонада ҳакамлик қилади. Қолаверса, бу ҳакам ҳозиргача "Локомотив"нинг учта ўйинида ишлаган ва "темирйўлчилар" бирортасида ҳам ғалаба эриша олмаган. Жамоа бир бор дуранг ўйнаб, икки марта мағлубиятга учраган. 


Рейтинг: +2   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика