UZ

Сўнгги янгиликлар

01:10ЛаЛига. "Реал" - "Реал Сосьедад" (онлайн ҳисоб)  8 00:59А Серия. "Интер" - "Ювентус" (онлайн ҳисоб)  13 00:58Рафинья сафга қайтишга яқин  1 00:42"Ньюкасл" камбэк амалга ошириб, "Астон Вилла"ни Англия Кубогидан чиқариб юборди  1 00:27Саудия Арабистони. "Ал Насср" ғалабага эришиб, 2-ўринга қайтди. Роналдудан навбатдаги гол!  5 00:18Англия Кубоги. "Ливерпуль" - "Брайтон" (онлайн ҳисоб)  1 23:47Абдуқодир Ҳусанов "Манчестер Сити" - "Салфорд Сити" учрашуви энг яхши футболчиси деб топилди  4 23:32Илҳом Абдуғаниев воҳа клуби билан шартнома имзолади  2 23:16УЕФА президенти Қозоғистонда сайланади  5 22:57Расман: "Металлург" Азим Аҳмедов билан шартнома имзолади  2 22:48Харри Кейн фаолиятидаги юбилей голини урди  2 22:26Германия. "Байер" ва "Бавария"дан йирик ғалабалар  1 22:11ОКМК Россия жамоасига имкониятни бой берди  0 21:50Англия Кубоги. "Манчестер Сити" ўз майдонида "Салфорд Сити"ни ишончли ҳисобда мағлуб этди  54 21:40"Шўртан" Тожикистон клуби билан муроса кўчасини танлади  0

Бугун "CA" 5 ёшга тўлди, тадбир эса бўлади... Янгиликлар

Бугун "CA" 5 ёшга тўлди, тадбир эса бўлади...

Теглар :  CA
Гарчи, 2010 йилнинг ноябрь ойида фаолиятимизни бошлаган бўлсак-да, расман сайтимиз 3 декабрь куни старт олган эди.

Шу боисдан айнан ушбу санани ўзимиз учун туғилган кун сифатида нишонлашни одат қилдик.

2014 йилги туғилган кунимиз кўпчиликнинг ёдида қолган эди. Камолиддин Кенжаевга бағишланган кечамизда 50 млн сўмдан зиёд пул йиғилганди. 2013 йил эса Осиё чемпионатида ғалаба қозонган Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси ва олий лигамиз юлдузлари сайтимизнинг қадрдон ўқувчиларига қарши баҳс олиб боришган эди. 2012 йил ҳам ёмон бўлмаган. Ўзбекистон миллий терма жамоаси аъзолари сайтимиз "юзер"ларига қарши майдонга чиққан эдилар.

Аввало, бугунги кундаги савияга чиқишда сайтимизнинг барча фидоий ходимларига катта раҳмат айтаман! Айнан аҳил ва иноқ жамоа туфайли бугунги ютуқларга эришяпмиз деб ўйлайман. Футбол бу шунчаки оддий ўйин ва уни деб дилхиралик қилиш керак эмаслигини доимо таъкидлаб келганмиз. Бундан кейин ҳам шундай бўлади.

Бу сафар ҳеч қандай тадбир йўқми, дейсизми? Очиғи, режамизда йўқ эди. Лекин куни кеча "Фейсбук" ижтимоий тармоғида Олимжон Эргашев томонидан қилинган мурожаат йилни тадбир билан якунлашга ундади. Гап шундаки, Олимжон аканинг фарзанди Ҳасанжон операция қилинишга муҳтож. Шунинг учун навбатдаги акциямиз Ҳасанжон Эргашевга бағишланади. Бу ҳақида бироздан кейин тўлиқ ахборотга эга бўласиз.

Рейтинг: +39   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика