UZ

Сўнгги янгиликлар

02:00ЕЧЛ. "Боруссия Д" ўз уйида ўтган ярим финалнинг илк баҳсида ПСЖни мағлуб қилди  24 01:57Роналду "Ал Насср"ни Қирол кубоги финалига олиб чиқди. Финалдаги рақиб - "Ал Ҳилол"  5 01:38Арне Слотнинг "Ливерпул"даги илк трансфери ким бўлиши маълум  0 00:43"Реал" ой ўйинчисини аниқлади. У Винисиус ёки Родриго эмас  1 00:34Эрон. "Персеполис" "Сепахон" билан дуранг қайд этиб, биринчи ўринга кўтарилиб олиш имконияти йўққа чиқарди  0 00:04Ўзбекистон U-23 терма жамоаси финалга тайёргарликни бошлади ГАЛЕРЕЯ  1 23:55Файзуллаевга қизиқаётгани айтилган "Парма" А Серияга қайтди  3 23:32Лунин "Реал Мадрид" билан узоқ муддатли янги шартнома имзолайди  0 22:52Иброҳимҳалил Йўлдошев: "Хурсандчилик ўтиб кетди. Ҳозир финалга тайёргарлик кўряпмиз"  11 22:30U-23 Осиё кубоги. Финалга етакчиларсиз тайёргарлик бошланди  12 22:08Эрон. "Истиқлол" очко йўқотди ва биринчи поғонани хавфда қолдирди. Машарипов деярли тўлиқ ўйнади  0 21:35"МЛС – Месси учун болалар майдончаси"  5 21:15Ўзбекистон Суперлигаси. 6-турда ишлайдиган расмийлар   2 20:55Тухель ЕЧЛда ғолиб бўлган тақдирда ҳам клубдан кетиши аниқ  3 20:38"Барселона" ўйинчиси 2025 йилга қадар сафдан чиқди  2

⚡️ ЖЧ-2022. “Championat.asia” сайтининг 30 га яқин ходими мундиал олдидан ўз тахминларини билдиришди (+рейтинг) Янгиликлар

⚡️ ЖЧ-2022. “Championat.asia” сайтининг 30 га яқин ходими мундиал олдидан ўз тахминларини билдиришди (+рейтинг)

Бугун, 20 ноябрь куни Қатарда ҳисоб бўйича 22-Жаҳон чемпионати старт олади.

“Футбол байрами” олдидан сайтимиз ходимлари бўлажак мундиал фаворитлари ва қайси термага мухлислик қилишлари борасида фикр билдиришди.

Аброр Имомхўжаев

Чемпион: Аргентина

Мухлислик: Аргентина, Португалия

"Мен ҳар доим, таркиби кучли бўлган лекин омади келмаётган жамоаларга мухлислик қилганман. Авваллари булар Испания ва Англия терма жамоалари бўлишган. Испания 2010 Жаҳон, 2008 ва 2012 йил Европа чемпиони бўлгач, омадсизлар сафидан чиқарилди. Англия 2020 йил Европа вице-чемпиони бўлди, лекин ҳозирги таркиби билан ундан ортиғига сазовар эмас. Алан Ширер, Дэвид Бекхэм, Майкл Оуэн, Уэйн Руни, Стивен Жеррард, Френк Лэмпардлар авлоди соврин ютишини хоҳлагандим. Бу йил ҳам 2 буюк ўйинчилардан бири - Лионель Месси ёки Криштиан Роналду соврин ютишини хоҳлайман ва айнан уларга мухлислик қиламан. Очиғи, Португалияда имконият кам. Шу боис ҳам, Месси футболдан кетар чоғида жаҳон чемпионлигига эга бўлишини жуда хоҳлардим ва шу боис ҳам Аргентинага мухлислик қиламан ва айнан улар чемпион бўлади деб ўйлайман...".

Азиз Нурий

Чемпион: Бразилия

Мухлислик: Бразилия

"1994 йилги ЖЧдан буён Бразилияга мухлисман. Бу йил уларнинг навбати келди чемпионликка".

Шаҳбоз Беғамов

Чемпион: Испания, Германия

"Кўпчилик фаворитлари қаторида Франция, Аргентина ва Бразилияни гапиряпти. Менимча, Испания ёки Германия чемпионга айланади. Чунки бу икки терма жамоавий ўйинга таянади. Жаҳон чемпионатини алоҳида номлар ютадиган даврлар ўтиб кетган. Замонавий футболда ҳозир бунинг имкони минимал даражага тушган. Менимча, Испания ёки Германия чемпион бўлади".

Мухлислик: Германия

"Мен доимгидек фақат ва фақат Германияга мухлислик қиламан. Футбол нуқтаи назаридан Сербия, Саудия Арабистони, Эрон ва Японияни ўйинларини катта қизиқиш билан кўраман".

Шерзод Нурматов

Чемпион: Бразилия, Франция, Германия, Аргентина

"Бразилия, Франция, Германия ва Аргентинада имконият юқори. Айнан шу терма жамоалар чемпионлик учун фаворит".

Мухлислик: Германия

"2006 йилги ЖЧдан буён Германия термасига мухлислик қилиб келаман. Бу сафар ҳам албатта шундай бўлади".

Гайрат Хасбиуллин

Чемпион: Аргентина

Мухлислик: Эквадор

Камолиддин Алимов

Чемпион: Бразилия, Аргентина

"Жанубий Америка қитъасидан бўлса керак деб ўйлаяпман. Бразилия ёки Аргентина".

Мухлислик: Аргентина

"Аргентина терма жамоасига мухлислик қиламан. Бунга фақат Лео Месси сабаб эмас".

Нодирхўжа Юлдашев

Чемпион: Аргентина

Мухлислик: Аргентина, Бразилия

"Қатарнинг ўйинларини қизиқиш билан томоша қиламан. Чунки, 6 ой давомида улар битта жамоа сифатида тайёргарлик кўришди. Ҳамма клублардаги футболчиларни йиғиб олиб, миллий чемпионатга қўйиб юборишмади. Шу туфайли, мен учун Қатарнинг ўйинлари қизиқ бўлади.

Мухлислик қиладиган жамоаларим эса иккиси ҳам Жанубий Америкадан: Аргентина ва Бразилия. Нима учун Бразилия? Ҳозирги авлодда Неймарни энг охирги ҳақиқий бразилиялик деб биламан.

Масалан, 2000 йилдан 2005 йилларгача, ҳатто, бразилиялик ҳимоячилар ҳам ўйинчиларни алдаб юрарди. Ҳозирги Бразилияда эса авлод алмашди. Неймар – энг охирги финт ишлатишга қодир бўлган бразилиялик. Шу сабабдан, Неймари бор Бразилиянинг ўйинларини охирги марта кўриб олиш имконига эгамиз.

Табиийки, шу пайтгача Месси доимо Жаҳон чемпионатига мавсумни тугатиб борарди. Унда толиқиш бўларди. Роналду билан қўштирноқ ичидаги рақобати, уни чарчатиб қўярди. Шу туфайли Копа Америкаларда Лео яхши ҳаракат қиларди. Чунки, бу мусобақа январда, мундиал эса мавсум тугаганидан кейин бошланади. Бу сафар эса ЖЧ мавсумнинг ўртасида бошланади. Шунинг учун Мессининг йили бўлади, деб ўйлайман”.

Хайрулла Холиқов

Чемпион: Франция

Мухлислик: Франция

Зоир Турсунбоев

Чемпион: Аргентина, Бразилия

"Фикримча, Аргентина ёки Бразилия терма жамоаларидан бири чемпион бўлса керак".

Мухлислик: АҚШ, Сербия

"Унчалик узоққа бора олмаса ҳам АҚШ ва Сербия ТЖларига мухлислик қиламан, кучли жамоаларга мухлислик қилишни ёқтирмайман".

Евдоким Раимов

Чемпион: Германия

Мухлислик: Уругвай

Нарзулла Сайдуллаев

Чемпион: Бразилия

Мухлислик: Бразилия

Азиз Тўхтамуродов

Чемпион: Аргентина

"Аргентина ғолиблик учун асосий фаворитдек кўринмоқда".

Мухлислик: Бельгия

"Бельгияга мухлислик қиламан. Юлдузли таркиб ўтган йилги бронзани олтинга айлантирсин".

Оғабек Самисов

Чемпион: Англия

"Ушбу терма жамоанинг таркиби анча кучли. Терма жамоа ўтган йили Европа чемпионатида финалга қадар етиб борган эди. 2018-йилги ЖЧда уларнинг жамоасидаги футболчилар анча ёш эди, тажриба кам бўлган. Ўшанда ҳам Англия ЖЧ—2022 ғолиби бўлади деб ўйлаганман".

Мухлислик: Португалия, Германия

Жасур Асланов

Чемпион: Бельгия

Бельгия терма жамоаси ҳужум чизиғи таркиб бўйича ЖЧдаги энг зўрларидан бири. Бельгияликларнинг баъзилари бу мавсум жуда яхши формада, Кевин Де Бруйне ушбу мундиалда Лео Месси билан турнир футболчиси соврини учун курашади.

Мухлислик: Аргентина

"Лионель Мессининг ўйинларини завқ билан билан томоша қиламан, чунки мен кўрган футбол даврида у мен учун энг зўри эди. Шу сабабли аргентиналикларнинг ҳар бир баҳсини интиқлик билан кутаман".

Учқун Азимов

Чемпион: Бразилия

"Чунки бу жамоанинг деярли ҳар бир чизиғи жуда кучли айниқса ҳужум чизиғи. Ҳужумда юлдузлар кўплиги сабабли ҳаттоки Роберто Фирмино ройхатдан жой олмаган".

Мухлислик: Қатар, Португалия

"Мен бу жамоаларга муҳлислик қиламан чунки Қатар жамоаси менга жуда ёқади натижа қила оладими ёқми аммо ойинидан баҳра оламан. Португалияни эса Роналдо сабабли кузатаман".

Самандар Шокиров

Чемпион: Аргентина

"Бу жаҳон чемпионати Месси учун катта эҳтимол сўнги имконият. Аргентина ҳозирги кунда ажойиб формада, кетма-кет мағлубиятсиз ўйинлар, ишончли ғалабалар, сўнгги мағлубиятига ҳам 3 йилдан ошди".

Мухлислик: Аргентина, Дания

Жалолхон Иноғомхўжаев

Чемпион: Аргентина

"Месси Жаҳон чемпионатидан олдин ажойиб формага кирган, умуман Аргентина охирги йилларда стабил ўйин кўрсатиб, мағлуб бўлмай келяпти. Европа термалари орасида яққол ажралиб турган бирор жамоанинг йўқлиги ҳам Аргентинани фаворит дейишимга сабаб бўлмоқда. Тўғрисини айтсам, кўнгил “happy end”, яъни бахтли якун (футбол тарихидаги энг яхши ўйинчилардан бири чемпион бўлиши) хоҳлаяпти ва соғлом ақл билан қаралса ҳам бу ҳақиқатга яқин".

Мухлислик: Осиё термалари

Мундиалда Осиё жамоаларига мухлислик қиламан. Европа ва Осиё термалари ўртасига фарқ ҳозирда анча қисқарган. Қитъадошларимиз ҳозирги кунда ҳамма футбол ўйнашни ўрганиб олганини бутун дунёга, шу жумладан гранд терма жамоаларга исботлаб қўйишларига ишонаман.

Жалолиддин Халилов

Чемпион: Португалия

"Португалларда "олтин авлод" етишиб чиқди. Бошқа фаворитлардан фарқли Португалия барча чизиқларда бир хил даражали таркибга эга. Рафаел Ляодан кўп нарса кутяпман. Витинья якунда турнирнинг энг зўр ярим ҳимоячиларидан бири бўлса керак. Роналду эса шов-шувли интервюсида чемпион бўлсам фаолиятимни якунлайман дебти"

Мухлислик: Бразилия

"Шунчаки футболдан роҳат олишни истасанг уларнинг ўйинини томоша қилишинг керак".

Абдулазиз Искандаров

Чемпион: Германия, Бразилия, Нидерландия

"Фикримча Германия, Бразилия ва Нидерландияда имконият юқори. Айнан биттасини танлаш қийин".

Мухлислик: Германия, Бразилия, Нидерландия

"Салоҳият ва таркиб жиҳатдан мусобақанинг энг кучли терма жамоалари ҳисобланади. 2014 йилги мундиалда немис машинасига етадигани топилмаганди. Тўғри кейинги мундиалда сенсацион тарзда гуруҳда қолиб кетди. Аммо кейинчалик ўзини ўнглаб олди. Худди шундай Бразилия ва Нидерландия ҳам. "Темир лола" Ван Гал мураббийлик фаолиятини чиройли тугатиши керак".

Омонжон Тўхтамирзаев

Чемпион: Бразилия

"Бразилияга - чунки улар менинг назаримда чемпион бўлишга асосий даъвогар. Таркибда ажойиб футболчилари бор".

Мухлислик: Испания, Бразилия

"Испания. Ўзи аввалдан испанларга мухлислик қиламан. Жамоа бу мундиалда ҳам яхши ўйин кўрсатишини кутяпман ва Испания чемпион бўп қолиши мумкин. Луис Энрике европа чемпионати ва ундан кейинги даврда айнан шу мундиалга тайёргарлик кўрган".

Оқил Абдубарноев

Чемпион: Англия, Бразилия

"Бундай йирик мусобақада мамлакат шаъни учун ҳам жиддий кураш кечади, шу боис исталган жамоа юқори мақсадлар сари кураш олиб боради ҳамда фаворит дея аталаган жамоалар ҳам қоқилиши мумкин. Фикримча, Англия ёки Бразилия терма жамоаларидан бири чемпионликка яқинроқ бўлиш эҳтимоли юқорироқ, назаримда. Сабаби инглизлар рақобатбардош таркибга эга ҳамда Европа чемпионатида ҳам финиш чизиғи қаршисига қадар яқинлаша олди. Бразилия ҳақида ҳам шуни таъкидлаш мумкин".

Мухлислик: 

"Турнирларда одатда, бирор жамоага, айниқса, фаворитларга ишқибозлик қилмасликка ҳаракат қиламан. Натижаси қандай бўлишидан қатъи назар очиқ ва чиройли, тактик ишланмалар асосида ўйин намойиш этадиган жамоалар завқ бағишлайди. Мундиалда ҳам гуруҳ босқичида ҳеч ким кутмаган ўйинни намойиш эта олган жамоани қўллаб-қувватлайман".

Фахриддин Рўзиев

Чемпион: Португалия

"Рафа Леао ҳаммани ҳайрон қолдирса керак".

Мухлислик: – 

"Италия уйда бўлгани учун чиройли футболга".

Толибжон Қосимов

Чемпион: Бразилия

Мухлислик: Англия

Алишер Остонов

Чемпион: Испания

Мухлислик: Испания

Алишер Холматов

Чемпион: Франция, Германия, Бразилия, Аргентина, Нидерландия

Мухлислик: Аргентина

“Охирги пайтларда фақат терма жамоамиз ёки ЖЧ ҳамда Еврода қатнашадиган Собиқ Иттифоқ мамлакатлари термаларига мухлислик қилмоқдаман.

Бу йил эса яққол фаворит йўқ. Аниқроғи, бор ва бу битта жамоа эмас: Франция, Германия, Бразилия, Аргентина ва Нидерландия

Шахсан ўзим Мессига мухлислик қиламан. Бу фаолиятидаги охирги мундиал ҳисобланади. Умид қиламанки, Аргентина ТЖ ғолиб бўлади ва Месси ўз орзусидаги кубокни қўлга киритади”.


Ниғмонхўжа Нозимов

Чемпион: Португалия

"Айни вақтдаги Португалия тарихидаги энг кучлиси бўлса керак. Барча чиқизларда анча яхши савиядаги футболчилар еғилган. Балки Роналду ҳам мавсумдаги омадсизликларни шу жаҳон чемпионати орқали йўқ қилиб юбориши мумкин".

Мухлислик: Англия

"Ингилизларга анча йиллардан бери мухлислик қиламан. Ҳар доим яхши таркибга эга боладиган Англия терма жамоасига доим нимадир етишмайди. Англия чемпион бўлиши қийин, лекин бу футбол, ҳамма нарса бўлиши мумкин".

Миржалол Норматов

Чемпион: Бразилия, Аргентина

"Турнирда Бразилия ёки Аргентина фаворит деб ҳисоблайман. Оҳирги пайтларда ушбу икки термани шунчаки тўхтатиб бўлмаяпти. Балки улар бир-бирини финалда тўхтатар деган фикрдаман".

Мухлислик: Англия

"Англия термасига мухлислик қиламан. Чунки инглиз футболининг ашаддий мухлисларидан бириман".

Элдор Акмурзаев

Чемпион: Бразилия, Германия

Мухлислик: Англия, Аргентина, Португалия

Жаҳонгир Фазуллаев

Чемпион: Германия

Мухлислик: Германия

"Бу жаҳон чемпионати мен учун ҳисоб бўйича тўртинчиси. Футболни 10 ёшимдан кўришни бошлаган бўлсам, 2010, 2014, 2018 йиллар ва мана энди Худо хоҳласа 2022 йил. Германияга мухлислик қиламан. Бу термага ишқибозлик қилишимга сабабчилар Мануэль Нойер, Марио Гётце ҳисобланади. Германияга қандайдир симпатия дейдими, қизиқиш бор. Фақатгина терма жамоасига. Германия чемпион бўлади деб ўйлайман".

НАТИЖАЛАР

Сайт ходимлари талқинига кўра чемпионликка давогарлар рўйхати:

1. Бразилия – 12 та овоз;

2. Аргентина – 11 та;

3. Германия – 7 та;

4-5. Франция – 3 та;

4-5. Португалия – 3 та;

6-8. Испания – 2 та;

6-8. Англия – 2 та;

6-8. Нидерландия – 2 та;

9. Бельгия – 1 та.

Сайт ходимлари мухлислик қиладиган жамоалар рўйхати:

1. Аргентина – 7 та овоз;

2. Бразилия – 6 та;

3. Германия – 5 та;

4-5. Португалия – 4 та;

4-5. Англия – 4 та;

6-7. Испания – 2 та;

6-7. Қатар – 2 та (+Осиё жамоалари);

8-20. АҚШ – 1 та;

8-20. Австралия – 1 та (+Осиё жамоалари);

8-20. Бельгия – 1 та;

8-20. Дания – 1 та;

8-20. Эквадор – 1 та;

8-20. Эрон – 1 та (+Осиё жамоалари);

8-20. Франция – 1 та;

8-20. С.Арабистони – 1 та (+Осиё жамоалари);

8-20. Сербия – 1 та;

8-20. Нидерландия – 1 та;

8-20. Ж.Корея – 1 та (+Осиё жамоалари);

8-20. Япония – 1 та (+Осиё жамоалари);

8-20. Уругвай – 1 та;

Сайтимиз кузатувчилари, сиз ҳам мазкур сўровнома бўйича ушбу хабар остида изоҳ қолдиришингиз мумкин:

1. ЖЧ-2022'да қайси терма жамоа ғолиб бўлади деб ўйлайсиз?

2. Қатардаги мундиалда қайси терма жамоага мухлислик қиласиз?

Рейтинг: +4   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика