Буффоннинг мақсади Токио Олимпиадаси
07 июн 2019 22:40
Янгиликлар
Буффоннинг мақсади Токио Олимпиадаси
41 ёшли италиялик посбон Жанлуижи Буффон 2020 йил Токио шаҳрида бўлиб ўтадиган Олимпия ўйинларида қатнашишни режалаштирмоқда.
Буффон мусобақа регламентига кўра 23 ёшдан катта уч футболчига ажратилган лимитнинг бирига эга бўлмоқчи ва Италия терма жамоаси билан олтин медалларга эга чиққанидан кейин фаолиятига якун ясамоқчи.
Аввалроқ, дарвозабоннинг ПСЖ билан тузган шартномаси 30 июнь куни якунига етиши маълум бўлганди. Сўнгги хабарларга кўра, у «Барселона»га ўтиши мумкин. Бироқ, "Жижи"нинг келажаги борасида ҳали ҳеч қандай аниқ маълумот йўқ.
Ўхшаш янгиликлар
21:14
Тарихда ким зўр: Буффон, Касильяс ёки Нойер? Canal+ асрнинг энг яхши дарвозабонини аниқлади! 60
championat.asia
"Пахтакор" vs "Нефтчи": Қайси бирида чемпионлик имконияти катта?
АПЛ. МЮ "Тоттенхэм"ни ишончли ҳисобда мағлуб этди, "шпорлар" 29-дақиқада ўн киши бўлиб қолишди
Ла Лига. "Барселона" ўз уйида "Мальорка"ни йирик ҳисобда мағлуб этди
Бензема мавсумда тўртинчи марта хет-трик қайд этди
Фикрлар