UZ

Сўнгги янгиликлар

21:03Алексей Евстафеев: "Қисқа вақт ичида руҳий томонлама йигитлар билан иш олиб бордик ва бу натижа берди"  1 20:34"Паненка" зарбаси кашф этилган ҳамда кашанда мураббий билан рақиб либоси остида кубок кўтарган Евро-1976 чемпиони ҳақида ҳикоя қиламиз  1 20:13Футзал. Олий лигада мавсумнинг энг яхшилари аниқланди  0 19:56Эндрик нега "Барселона" ёки ПСЖ эмас, "Реал"ни танлагани айтди  1 19:34"Бавария" Венсан Компани масаласида муаммога дуч келди  4 19:13ПРО-Лига. "Дўстлик" мавсумдаги илк ғалабасини "Олимпик-MobiUz"га қарши баҳсда қўлга киритди  2 18:40"Тоттенхэм" Доминик Соланкени ўз сафига қўшиб олмоқчи  0 18:21Смирнов спорт юристи: "Сафонов трансфери деярли ҳал бўлган"  0 17:53Рамзан Қодировнинг 18 ёшли ўғли "Ахмат" президентига айланди  7 17:27Сурия ва Россия терма жамоалари ўртоқлик ўйини ўтказиши мумкин  1 17:05Денис Глушаков ва Одил Аҳмедов иштирокидаги мастер-класс қандай ўтди?  2 16:39ПРО-Лига. "Арал" — "Машъал": Асосий таркиблар маълум  4 16:25Аббосбек Файзуллаев: "ЦСКА Россия чемпиони бўлиши мумкин"  8 16:17Тимур Кападзе: "Биз учун қадрли дўппини ЎФА музейига топширамиз"  3 15:52Расман: Хулен Лопетеги — "Вест Хэм" бош мураббийи  5

"Бу йил кўп жамоаларга сюрприз бўла оламиз" — "Андижон"нинг грузиялик легионери Янгиликлар

"Бу йил кўп жамоаларга сюрприз бўла оламиз" — "Андижон"нинг грузиялик легионери

"Андижон" қишки трансферлар ойнасида таркибига грузиялик ярим ҳимоячи Нодар Кавтарадзени қўшиб олганидан хабарингиз бор.

Ўртоқлик учрашувларида ўзидаг яхши таассурот қолдираётган ва жамоага яхши киришиб кетган футболчи бу мавсумни "бургутлар" сафида бошлайди. Кеча "Велес"га қарши назорат учрашувида жамоасининг голларидан бирига муаллифлик қилган Нодар Кавтарадзе сайтимизга кичик интервью берди. 

- "Велес" аввалги назорат ўйинларидаги рақиблардан фарқ қилдими? Ёки ҳисоб тенглашгач барчаси ўзгардими?

- Йирик ҳисобда ғалаба қозондик, лекин бу осон бўлгани йўқ. Айни пайтда йиғин жараёнидамиз, юкламалар оляпмиз. Жисмоний ҳолатимизни яхшилашимиз лозим. 5та гол албатта хурсанд қилади. Олдинги чизиқ вакиллари вазиятлардан фойдаланишди, норасмий серияга барҳам беришди. Чунки аввалги 3та баҳсда юта олмаган эдик. Ҳали ишлашимиз керак бўлган жиҳатлар кўп. Ўйин сифатини янада ошириш лозим. 

- Янги жамоадаги илк таассуротлар қандай?

- Ҳаммаси супер. Жамоа мени кўтаринки кайфиятда кутиб олди. Ўзимни яхши ҳис қилмоқдаман. Секин-аста киришиб бормоқдаман. Бунда менга жамоадаги йигитлар кўмаклашмоқда. "Андижон"нинг ғалабаларига ҳисса қўшишга ҳаракат қиляпман. 

- "Андижон"га келишингиз қандай бўлди? Агентлар ёрдамидами?

- Шаҳбоз Беғамовни танисангиз керак. Унга раҳмат айтмоқчиман. "Андижон"дагилар билан таништирди. Ишонч учун мураббийлар штаби ва клуб раҳбариятига ташаккуримни билдираман. 

- "Андижон" ва ўзбек футболи ҳақида нималарни билардингиз? Чемпионатимизда ўйнаган грузиялик футболчилардан дўстларингиз ким?

- Ўзбек футболи ҳақида бироз бўлсада маълумотга эга эдим. Дўстим Гиорги Папава Ўзбекистонга келгач янада жиддийроқ кузата бошладим. Умумий тасаввурга эгаман. "Андижон"нинг жонкуяр ишқибозлари бор. Янги мавсумда ғалабаларни улар билан бирга қўлга киритамиз. 

- Легионерлардан ҳар бир чемпионатда маҳаллий футболчига нисбатан кўп нарса кутишади...

- Буни тушунаман. Масъулиятни зиммамизга олишга тайёрмиз. Максимум натижа қилишга уринамиз. Ўйлайманки, ҳаммаси яхши бўлади.

- Мақсадлар қандай?

- Жамоа турнир жадвалидан ўрта ўринларни эгаллашга ҳаракат қилади. Бу йил кўп жамоаларга сюрприз бўла оламиз. Яхши таркиб йиғилган. Футболчилар сараланган. Жон сақлаш учун курашмаймиз. 

- Биринчи турда "Андижон" сафарда "Насаф"га қарши майдонга чиқади. Қуръа ноқулай келмадими?

- "Насаф" ҳақида эшитдим, кучли жамоа. Осон рақибнинг ўзи йўқ. Курашамиз. Балки аутсайдер, деб ўйлашаётгандир. Аммо ўз ўйинимизни кўрсатсак ижобий натижа билан қайтамиз. 

Муаллиф : Iskandarov Abdulaziz
Рейтинг: +1   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика