Брэйтуэйт: "Ҳозир Мбаппе энг яхшиларидан бири"

Mirjalol Normatov
27 ноя 2022, 14:50
Дания термаси ҳужумчиси Франция термасидаги рақиби Килиан Мбаппени дунёнинг энг яхшиларидан бири деб атади.

"Олдимизда финалга тенг бир ўйин бор. Унда ғалабага эришиб, 1/8 финалга чиқишимизга кўзим етади. Бошқа имкониятимиз ҳам йўқ аслида. Плей-оффга чиқиш - бизнинг мақсадимиз. Бошқа вариантларни ўйлаш мумкин эмас. Хотиржам ўйнаб, хуштаккача боримизни берсак, мақсадимизга етамиз.

Мбаппе7 У ажойиб менталитетга эга кучли футболчи. Айни дамда у дунёнинг энг яхшиларидан бири. Ҳозир юқори жисмоний ҳолатда", - деди Дания термаси ҳужумчиси.

Ўхшаш янгиликлар


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: As

Сўнгги янгиликлар

Барча ›