UZ

Сўнгги янгиликлар

23:26Эрлинг Холанд Габриэлнинг бошига тўп улоқтирганидан афсусланмаслигини айтди  0 22:38Эрон терма жамоасининг Ўзбекистонга қарши ўйин олдидан ўтказган машғулотидан ГАЛЕРЕЯ  3 22:19Дисквалификация муддати қисқарган Поль Погбанинг "Ювентус"даги келажаги аниқ бўлди  2 21:38Тен Хаг "Манчестер Юнайтед" машғулот базасида баланд девор қурдирди. У машғулотларини бегона кўзлардан беркитмоқчи  8 21:10Жозе Моуринью Арда Гюлерни жамоасига олиб келмоқчи  4 20:47Россия термаси октябрь ойидаги ФИФА кунларида ўйин ўтказмайди. Ўйинчилар очиқ машғулот ўтказиб, клубларига қайтишади  8 20:21Расман: "Сўғдиёна" жамоанинг асосий ўйинчиси билан шартномани узайтирди  5 19:56Англия футбол ассоциацияси Пакетани футболдан умрбод четлатишга чақирмоқда  4 19:31Шайхлар "Сент-Жеймс Парк" стадионини реконструкция қилиш учун 1 млрд фунт сармоя киритади  1 19:02Нико Уильямс жароҳати сабаб Испания терма жамоаси ўйинларини ўтказиб юборади  1 18:39Ўзбекистон МТЖ Эронга қарши ўйин олдидан расмий машғулот ўтказди ГАЛЕРЕЯ  24 18:21"Футбол олами". Фарғонадаги "Аср финали" қандай ўтди?   9 18:13Аббос Файзуллаев: "Таркибимиздаги барча футболчилар ўз чемпионатларида яхши формага кириб олишди. Бу бизга анча қўл келади"  6 17:39ПСЖда можаро: футболчилар Луис Энрикенинг тактикасидан норози  1 17:12Сердар Азмун: "Ўзбекистон терма жамоаси сўнгги маротаба бизга жиддий муаммо туғдирганига 12 йил вақт бўлди"  51

Бранко Иванкович ЖЧ-2006 билан боғлиқ ҳақиқатларни гапирди Янгиликлар

Бранко Иванкович ЖЧ-2006 билан боғлиқ ҳақиқатларни гапирди

Эрон терма жамоаси собиқ бош мураббийи Бранко Иванкович 2006 йил Германияда ўтказилган жаҳон чемпионати чоғида нималар бўлганини сўзлаб берди.

Маълумки, Эрон терма жамоаси ЖЧ-2006 гуруҳ баҳсларини Мексика, Португалия ва Анголага қарши ўтказиб якунда бир очко билан гуруҳда қолиб кетганди. Ўшанда форслар Мескикага 1:3, Португалияга 0:2 ҳисобида имкониятни бой бериб, Ангола билан 1:1 ўйнашганди. 

Айниқса Португалия билан ўйинда Али Карими ғалати иш қилганди. У захирага олинаётганида бундан жаҳли чиқиб, четда турган спорт сумкасини тепиб юборганди. Бранко Иванкович ўша воқеани ёдга олди: "Ҳа, бу хунук иш бўлганди. Биз Теҳронга қайтгандан сўнг Карими билан гаплашиб олмоқчи эдик. Шу боис уни кейинги баҳсда асосий таркибга туширмаганман". 

Жаҳон чемпионати Эрон учун муваффақиятсиз якунига етганидан сўнг федерация хорватиятилик мураббий билан шартномани узайтиришни истамаган. "Мен шундай бўлишини сезгандим, - дейди Иванкович. - Чунки вазифа бажарилмай қолди. Лекин бир нарсани айтишим керак, йигитлар қўлдан келганча ҳаракат қилишган. Агар Али Карими, Жавод Некунам, Фарейдун Занди ва Саттор Заре жароҳат олмаганида ўйлайманки, гуруҳдан чиқишга астойдил ҳаракат қилардик". 

Бранко Иванкович ўша пайт терма жамоага халақит берган яна бир муаммони ёдга олди: "Али Дайи, Яҳё Гулмуҳаммади ва Соҳраб Бахтиярзаде жуда кеч сафимизга қўшилган, чунки улар "Саба Баттери" сафида Осиё чемпионлар лигасида иштирок этишаётганди. Агар бу уч футболчи вақтлироқ терма жамоага келганида ўйлайманки, ҳаммаси бошқача бўларди". 

Яна Иванковичнинг айтишича, ўша пайт матбуот ва мухлислар томонидан босим юқори бўлган экан. "Матбуот бизнинг ҳар бир қадамимизни кузатар, мухлисларнинг терма жамоадан кутаётгани янада кўпроқ эди, - дея хотирлайди Иванкович. - Бундан ташқари мамлакатнинг ўша пайтдаги раҳбари Маҳмуд Аҳмадинажод Эрон камида ярим финалгача бориши керак деганди". 

"Биз Мексикага қарши баҳсни жуда яхши бошлагандик, лекин охирги 15 дақиқада ўйин тизгини қўлдан чиқиб кетган. Бу эса кейинги ўйинга ҳам таъсир кўрсатганди. Матбуот иккита мағлубият сабабини мураббий ва фуnболчилар ўртасидаги муносабатдан қидирган. Лекин аслида бундай эмасди, чунки мен ишлаган пайт терма жамоадаги муҳит ҳар доим яхши бўлган. Биз шунчаки мусобақага тайёр эмасдик".

Рейтинг: +8   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика