UZ

Сўнгги янгиликлар

14:00"Локомотив" "Динамо" ҳимоячисига жиддий қизиқмоқда  0 13:31"Нефтчи"ни тарк этган футболчи "Навбаҳор"га ўтмоқда  3 13:04"Барселона" етакчисини "Манчестер Сити"га сотмайди  1 12:27Мареска "Челси" ҳужумчиси жиддий жароҳат олганини тасдиқлади  2 11:59"Андижон" "Сўғдиёна" ва "Нефтчи" ҳимоячиларига кўз тикди  3 11:37"Ливерпуль" Салоҳни "Интер"га қарши ўйин қайдномасига киритмайди  3 11:09"Реал" трансферлари тақдири Винига боғлиқ  5 10:27Алонсо кечаги мағлубиятдан сўнг ҳакамни кескин танқид қилди  39 09:47"Олтин тўп" соҳиби Салоҳни танқид қилди  12 09:19Слот ва Салоҳ ўртасидаги низода "Ливерпуль" раҳбарияти кимни қўллаб-қувватлаши маълум  2 08:54Суперлига-2025: Иккинчи давранинг энг омадли трансферлари тўққизлиги  2 08:26"Андижон" сардори фаолиятини водийнинг бошқа жамоасида давом эттириши мумкин  4 08:00Неймар қийин ўтган мавсум ва мақсадлари ҳақида фикр билдирди  0 07:36Неймар ваъдасида турди. "Сантос" сўнгги турда йирик ғалабага эришди ва Элитада ўз ўрнини сақлаб қолди  2 03:08А Серия. Хойлунднинг дубли "Наполи"га "Ювентус" устидан ғалабани тақдим этди  11

Сердар Азмун: "Ўзбекистон терма жамоаси сўнгги маротаба бизга жиддий муаммо туғдирганига 12 йил вақт бўлди" Янгиликлар

Сердар Азмун: "Ўзбекистон терма жамоаси сўнгги маротаба бизга жиддий муаммо туғдирганига 12 йил вақт бўлди"

Эрон терма жамоаси ҳужумчиси Сердар Азмун Ўзбекистон билан баҳс олдидан қизиқ фикрларни илгари сурди.

Унинг фикрича, Ўзбекистон охирги марта Эронга 2012 йилда жиддий хавф солган.

Маълумот учун, Ўзбекистон Эронни 12 йил олдин ЖЧ саралаши доирасида "Озоди" стадионида Улуғбек Бакаевнинг голи эвазига мағлуб этган. Шундан сўнг миллий терма Эрон билан 9 марта рўбарў келган ва  2 та дуранг, 7 та мағлубият қайд этган.

"Эртанги ўйин қанчалик қийин эканлигини биламиз. Уч очко жуда катта аҳамиятга эга ва биз Ўзбекистонга қарши қандай ўйнашни биламиз. Ўзимизнинг энг яхши ўйинимизни намойиш этишга ҳаракат қиламиз", – дея айтиб ўтди Сердар Азмун.



Ўзбекистон ва Эрон ўртасидаги учрашувлар ҳар доим жуда томошабоп бўлиб келган. Эртанги ўйин олдидан ҳам Ўзбекистон футболчилари Эрон терма жамоаси ҳақида илиқ фикрлар билдиришди...

- Икки жамоа ўртасидаги суҳбатларни ёқтираман. Биз ҳар доим рақибни ҳурмат қиламиз. Бизнинг маданиятимиз шундай, лекин Ўзбекистон терма жамоаси сўнгги маротаба бизга жиддий муаммо туғдирганига 12 йил вақт бўлди. Биз эртага уч очкони қўлга киритишни мақсад қилганмиз.


Эслатиб ўтамиз, ЖЧ 3-саралаш босқичи 3-туридан ўрин олган Ўзбекистон – Эрон тўқнашуви эртага "Бунёдкор" стадионида ўтказилади. Учрашув 19:00 да старт олади.

Рейтинг: -32   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика